Latest news

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  8 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

Дилшод Жўраев: “Андижон"ни олий лигада олиб қолиш учун имкониятимиз етарли” News

Дилшод Жўраев: “Андижон"ни олий лигада олиб қолиш учун имкониятимиз етарли”

Тошкентдаги “Чиғатой” футбол мактабида миллионлар ўйини бўлмиш футболнинг сир асрорларини ўрганган Дилшод Жўраев деярли барча ёш тоифасидаги терма жамоаларда ўйнашга улгурди.
2009 йилда “Бунёдкор” таркибига келиб қўшилган Жўраев тез орада асосий таркибда ўз ўрнини топа бошлаганди. Ушбу мавсумда Дилшод Жўраев кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Олмалиқ” жамоасига ижара асосида кўчиб ўтади. Биринчи даврада “Олмалиқ” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи иккинчи даврадан “Андижон” клубига яна ижара асосида бориб қўшилади. Айни дамда Дилшод ушбу жамоани элитада олиб қолиш учун барча куч ва мақоратини ишга солмоқда. Биз Дилшод ЖЎРАЕВ билан боғланиб фаолияти тўғрисида суҳбатлашдик.

-  Айни пайтда “Андижон” жамоаси олий лигада турнир жадвалида хавфли зонада турибди. Чемпионатимизда қолган учрашувларда керакли бўлган очколарни жамғарарилмаса, жамоа қуйи лигага тушиб кетиши мумкин. Бу борада рахбарият қандай чора-тадбирларни қўлламоқда?
-  “Андижон”нинг асосий вазифаси олий лигада жон сақлаб қолиш. Рахбариятимиз, мураббийлар ва футболчилар бундай вазифани уддалаш учун қўлидан келган барча ишларни амалга оширмоқда. Хар бир учрашувларимизни кўриб чиқиб, хатоларимиз устида яна ҳам кўпроқ ишлаяпмиз. Олдимизда яна 4 та тур бор. Элитада қолиш учун бизда имконият етарли, деб ўйлайман. Олий лигада қолиш ёки қолмаслигимизни “Обод” ва “Навбаҳор” билан бўладиган ўйинлар ҳал қилади, менимча. Бу йилги чемпионатимизнинг ўзи осон бўлмаяпти.  

-  Кейинги ойнинг сўнггида “Андижон” жамоаси ижара шартномангиз якунига етади. Трансфер ҳуқуқингиз “Бунёдкор” клубига тегишли. Келгуси йили сизни “қалдирғочлар” сафида майдонда кўрамизми ёки бошқа жамоага ўтишингиз мумкинми?
-  Насиб қилса 2017 йилдан бошлаб “қалдирғочлар” таркибида машғулотларда яхши иштирок этиб, ўз ўйинимни кўрсатсам, асосий таркибдан жой олишим мумкин.

-  Нима учун “Бунёдкор”дан бошқа жамоа сафига ўтгансиз?
-  Ўтган йили “Бунёдкор” сафида иккинчи даврада 15 та учрашувнинг 10 тасида асосий таркибда майдонга тушдим. Ўйин амалиётига кўпроқ эга бўлиш учун жамоа рахбарияти билан келишган ҳолда бошқа клубга ижара асосида ўтдим. Бироқ “Олмалиқ” жамоасида кам ўйин ўтказдим. Бунга нима сабаб бўлганини ҳам айтиб ўтдим. Иккинчи даврадан “Андижон” клубидаман. “Олмалиқ”да 6 та ўйин ўтказгандан кўра “Андижон”да 24 та учрашув ўтказганим яхши. Агарда ёшим бироз катта бўлганида “Бунёдкор” жамоасида қолган бўлардим. Чунки Клуб рахбариятлари мени жамоада қолишимни хоҳлашганди.

-  Нима учун “Андижон” вариантини танлагансиз, бошқа жамоалардан таклифлар бўлмаганми?
-  Бошқа жамоалардан таклифлар бор эди, бироқ “Андижон”нинг аҳволи бироз оғирлиги боис уларга ёрдам беришга қарор қилдим.

-  Ўйинингиз пасайишига нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?
-  Бунга, биринчидан, ўзим сабабчиман. Шу кунгача барча ёш тоифасидаги терма жамоаларда ўйнаб келдим. Миллий терма жамоаси сафида ҳам 2 та ўйин ўтказдим. Шу даражага чиққанимдан сўнг ўзим бироз бўшашдим, деб ўйлайман. Буни юлдузлик касали, демаган бўлардим. Ҳозир қўлимдан келганча аввалги даражамга чиқиш учун тинмай меҳнат қиляпман. Спортда бироз бўлса ҳам ҳотиржамликка берилмаслик керак экан.

-  Сиз футбол мактабида таҳсил олгансиз. Болалар футболида натижа кетидан қувиб, сифатни йўқотиб қўйяпмиз. Сиз бунга қандай фикр билдирасиз?
-  Ёш футболчиларимизни секин-аста юзага чиқариш керак, деб ўйлайман. Уларга кўпроқ имконият бериш лозим. Қўлдан келганча ёшларни қўллаб-қувватлаш керак. Мусобақаларда барча боларни иложи борича 15-20 дақиқа майдонда ўйнатган маъқул. Бу шаҳсий фикрим. Болалар футболидаги мураббийларга ўқув курсларини ташкил қилиш лозим. Ёшларга эътибор қаратилса кейинчалик бу ўз сўзини айтади.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика