Latest news

03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  0 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  21 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  85 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  17

Дилшод Андаев: "Мақсадимиз "Машъал"га муносиб футболчилар етказиб бериш" News

Дилшод Андаев: "Мақсадимиз "Машъал"га муносиб футболчилар етказиб бериш"

Хабарингиз бор ушбу мавсумда биринчи лигада "Машъал БЎФМ" жамоаси иштирок этади.
Ўзбекистон кубогининг саралаш баҳсларида иштирок этган жамоамиз биринчи лиганинг "Ғиждувон" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Дилшод Андаев клуб расмий сайти учун мавсум олди фикрларини билдириб ўтди.

- Дилшод ака дастлаб "Ғиждувон"га қарши бўлиб ўтган Ўзекистон кубогининг саралаш баҳси ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз.
- Ғалабaга эришдик ва бундан мамнунмиз. Ёшлар ишончимизни оқламоқда ва имконияти етгунича ҳаракат билан ўйнади. Ушбу учрашувда 7 нафар футболчимиз Тошкентда бўлиб ўтаётган "Баракамол авлод-2014" саралаш баҳсларида иштирок этаётганлиги боис майдонга туша олмади. Биз бундан фожеа ясамай ишлашда давом этамиз.

Ушбу учрашувда Аҳрор Иноятов, Элдор Холмирзаев, Санжар Аҳмедов, Ойбек Жўраев, Раҳим Давронов, Жаъфар Исмоилов каби футболчиларимиз ўз дебют учрашувларини ўтказишди ва ишончни оқладилар. Биз йил давомида барча футболчиларимизга имконият бериб маҳоратларини ошириб борамиз. Бундай футболчилар келажакда "Машъал" учун керакли футболчилар бўлиб етишиши учун ҳозирдан тайёргарликни бошлашимиз керак.

- Таркиб асосан ёшлардан иборат ва бу ёшлар билан жамоа натижа кўрсата оладими?

- Ҳақиқатдан ҳам таркибимиз асосан 1996-1997 йилда туғилган ёшлардан иборат. Ундан ташқари айни вақтда жамоамизда Ҳумоюн Муртозоев, Сирожиддин Гулямов, Бобур Тўраев каби тажрибага эга бўлган футболчиларимиз ҳам бор. Улар жамоани ўз ортида эргаштира олади.

- Таркибда индивидуал маҳоратга эга бўлган алоҳида футболчи кўринмаяпди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Нафақат бизда балки Олий лиганинг барча жамоаарига қаранг биронта жамоада алоҳида маҳоратга эга бўлган ва ўз ортидан жамоани эргаштира оладиган футболчи йўқ. Айни вақтда ҳамма жамоа жамоавий ўйин тарафдори бўлиб қолмоқда. Бу жуда ёмон ва мен бунга бутунлай қаршиман. Мени мақсадим алоҳида индивидуал маҳоратга эга бўлган футболчини тарбиялашга қаратилган. Шквирин каби футболчилар бизни клублар учун жуда керак.

- "Машъал Болалар Футбол Мактаби" ("Машъал БЎФМ") жамоасини мавсумга тайёргарлиги борасида ҳам айтиб ўтсангиз?

- Ҳар доимгидек ушбу мавсумга ҳам жамоамиз тайёргарликни тўлиқ Муборак шаҳрида олиб борди. Тайёргарликни декабрь ойидан бошладик. Юқорида айтиб ўтганимдек таркиб 1996-1997 йилда туғилган ёшлардан иборат жамоадир. Йиғинлар давомида "Бухоро" асосий ва ёшлар таркиби, "Спартак", "Аланга", "Насаф"ёшларига қарши бир нечта назорат учрашувларини ўтказдик.

- Биринчи лигадаги бу жамоа мураббийлар штаби қандай тузилган?
- Бош мураббий ўзим ва менга Бахтиёр Сатторов ёрдам беради. Дарвозабонлар мураббийи Актам Бердиев ҳисобланади. Ундан ташқари маслаҳатчи мураббий вазифасини Александр Хомяков ҳам бажараб туради.

- Демак бу жамоа ҳам бевосита асосий жамоага боғланган бўлади. Шундайми?
- Албатта шундай. Бу жамоа ҳам деярли барча учрашувда 3+5+2 тактик схемада майдонга тушади. Асосий таркиб ҳам шу йўлдан бормоқда ва биз жамоани ҳозирдан шакллантириб боришимиз керак. Биринчи лига ҳам, ўринбосарлар таркиби ҳам биз хил ўйин услубига эга бўлса келажакда асосий таркибга киришиб кетиш муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Шу боис Алексадр Хомяков билан ҳамкорликда иш олиб борамиз. Энг муносиблар эса асосий таркибга ўтиб бораверади.

- Таркиб тўлиқ клуб академияси ёшлари билан шакллантирилган. Асосий таркибга ўтганлар ўрни ҳам академия ёшлари билан тўлдириб борилса керак?
- Мақсадимиз ҳам шу. Мана масалан ўтган йилги таркибдан Ихтиёр Тўшпўлатов, Отабек Шукуров, Жавоҳир Илёсов, Шоҳжаҳон Аббосов, Аслиддин Абдиев, Элдор Шомуродов каби футболчиларимиз биринчи лигадан Олий лигага ўтишди ва ўрини ҳам академия ёшлари билан тўлдирдик.

Ушбу йилда Турсунмурод Ҳамдамов, Шоҳжаҳон Қиличев, Раҳим Давронов, Ҳумоюн Муртозоев каби футболчиларимизни ҳам иккинчи даврадан жамоанинг ўринбосарлар сафига ўтказиб ўрнини 1997 йилда туғилган ёшлар билан тўлдирмоқчимиз.

- Жамоа мавсум старти олдидан қандай мақсадни кўзламоқда?
- Энг аввало мақсадимиз клуб анъанасига содиқ қолган ҳолда Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларига энг муносиб футболчиларни етказиб бериш ва "Машъал" клубини энг муносиб футболчилар билан таъминлаб боришни режалаштирганмиз.  Мақсадимиз фақат шунга қаратилган.

Ундан кейин айни мавсум учун дастлаб кучли саккизликка киришни ўйлаяпмиз. Агар бизни жамоамиз уни уддалай олса кўпроқ амалиётга эга бўлган жамоани шакллантира олган бўлардик. Биз нарсани олдиндан айтиб бўлмайди ва айнан шу жамоамиз кучли саккизликка кира олмаса биз бундан фожеа ясамаймиз ва ишлашда давом этамиз.

Мени яна бир нарса ўйлантиради. ПФЛ нинг мана шу тизими анча самарасиздек кўринмоқда. Негаки қайсидир жамоа саккизликка кира олмаса ярим мавсум давомида бекор юради. Бир ҳафталик турнир билан ҳеч нарса ўзгармайди. Мана шни ўрнига 20 та жамоа қилиб , бир минтақали 38 та ўйин ўтказсак яхши бўларди. Бу борада ўйлаб кўриш керак.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика