Latest news

08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  0 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1

Дилшод Андаев: “Андижон” қарши ҳужумда ҳаракат қилди” News

Дилшод Андаев: “Андижон” қарши ҳужумда ҳаракат қилди”

Косоннинг “Аланга” жамоаси бугун ўз майдонида чемпионат етакчиларидан бири “Андижон”ни қабул қилди.
Бу сафар жамоа яна водий клубига қарши кечган баҳсда мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Дилшод Андаевнинг фикрларини тингладик.

-Учрашувда ташаббус тўлиқ жамоамиз томонида бўлди – дейди Андаев. Аммо ўйиннинг 3-дақиқасида Ҳуршид Суюнов кутилмаганда ўз дарвозамизга гол киритиб юборди ва шу тариқа ўз хатоимиз туфайли мағлубиятга учрадик.

Голдан сўнг “Андижон” асосий эътиборини ҳимояга қаратди ва қолган вақтлар мобайнида кўпроқ қарши ҳужум тактикасида ўйнади. Рақиб жамоа ҳам бугун ёмон таассурот қолдирмади. Яхши жамоа, таркибида олий лигада тўп сурган ўйинчилар бор. Тўпни ўзида ушлаб тура олади.

Бугунги мағлубият иккинчи босқичдаги учинчидир. Бундан олдин водийнинг бошқа жамоалари, “Чуст-Пахтакор” ва “Косонсой”га имкониятни бой бергандик. Шунинг учун ҳозир турнир жадвалидаги ўрнимиз хавас қиладиган даражада эмас.

Энди кейинги ўйинда, “Қўқон-1912”ни қабул қиламиз. Унгача йигитларни руҳий жиҳатдан тайёрлашимиз керак. Тушунаман, бугунги кунда улар руҳий томондан тушкун кайфиятда. Шунинг учун бугунги ўйиндан кейин шогирдларимга эътироз билдирмадим. Улар учрашувнинг охирига қадар жиддий курашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика