Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  3 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Расмий хабар: Дилшод Аҳмадалиев АГМКга кўчиб ўтди News

Расмий хабар: Дилшод Аҳмадалиев АГМКга кўчиб ўтди

Таркибни янада кучайтиришга ҳаракат қилаётган ва селекция ишларини жадаллик билан давом эттираётган жамоа навбатдаги трансферга қўл урди.

АГМК ўтган йиллар давомида «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилган ажойиб қанот ҳимоячиси - Дилшод Аҳмадалиевни ўз сафига қўшиб олди. Ажойиб тезлик ва дриблинг соҳиби эндиликда «кончилар» либосида жамоа мухлисларини хушнуд этишга интилади. Дилшод Аҳмадалиев эркин агент сифатида АГМК билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Дилшод Аҳмадалиев 1994 йили Наманган вилоятининг Тўрақурғон туманида таваллуд топган ва 2015 йили «Обод» сафида ҳаракат қилган. 2016 йилдан эътиборан эса катта футболда «Бунёдкор» жамоаси орқали фаолият юритмоқда. Ҳимоячи 2016-2020 йиллар мобайнида «Бунёдкор» сафида жами 128 ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 5 маротаба ишғол қилган. Дилшод Аҳмадалиев Ўзбекистон чемпионатида 101 ўйин, ОЧЛда 9 учрашув ва кубокда 18 беллашув ўтказган.

Аҳмадалиев АГМК билан шартнома имзолаганидан бахтиёр ва ҳимоячи АГМКдаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

Дилшод Аҳмадалиев: «АГМК аҳил оиласига қўшилганимдан бахтиёрман. Очиғи, жамоа алмаштириб, ўзимни янги муҳитда синаб кўриш пайти келганди. Олмалиқ танловига тўхталганимни асосий сабаби бу Миржалол Қосимов қўл остида ҳаракат қилиш иштиёқи бўлди. Қўшоқович билан аввал ишлаганман ва бу менга маъқул келган. АГМК билан ички мусобақаларда ва халқаро майдонда муваффақиятли қатнашишни мақсад қилганман. Ўйлайманки, АГМКдаги фаолиятим нафақат мен учун янги саҳифа, балки жамоамиз учун ҳам қизиқарли ва янги муваффақиятларга бой бўлади. Янги коллектив ва муҳит менга ёқди. Худо хоҳласа АГМК сафида мухлисларни хурсанд қилишга бор кучимни сарфлайман».

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Дилшод!", - деб ёзади АГМК матбуот хизмати.


Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика