Latest news

16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  0 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  3 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клуби билан ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамов билан интервью!  3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  7 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0

Дилмурод Шавкатов: “Мақсадимиз – чемпионлик” News

Дилмурод Шавкатов: “Мақсадимиз – чемпионлик”

Футзал бўйича Олий лиганинг 3-турида “Локомотив” 9 очко тўплаган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Мазкур тур давомида жамоа етакчи футболчиси Дилмурод Шавкатов 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Ортда қолган тур ўйинларидан Шавкатов қанчалик қониқиш ҳосил қилди? Буни у билан суҳбатимиз давомида билиб олдик. 

- Ортда қолган тур ҳақида

“Мазкур тур давомида қийин ўйинларни ўтказдик. Назаримда, 3-тур бу йил ҳисобидан энг қийини эди дейиш мумкин. “Динамо”га қарши ўйинимиз осон кечгани йўқ. Чунки рақибимиз таркибида асосан, ёшлар тўп тепади. Улар бизга етарлича қаршилик қилди. Мақсадимиз юқори бўлгани учун ҳам учта ўйинда ғалаба қозондик. 

- Энг қийин ўйин борасида

“Бирорта ўйин осон кечгани йўқ. “Строитель-Зарафшон” билан ўйинда ҳам қийинчиликка дуч келдик. “Пахтакор” ва “Динамо” ҳам бундан мустасно эмас. Ким билан ўйнаган бўлсак, барчасида катта қийинчиликларга дуч келдик. 

- Мақсади тўғрисида

“Бу йил тўпурарлар рўйхатидан ўрин олишни мақсад қилганман. Бироқ бу менинг олий вазифам эмас. Асосийси, жамоам ғалабаси мен учун биринчи ўринда туради. Менинг гол уришимдан кўра, “Локомотив” ғалабаси муҳим аҳамиятга эга. 

- “Локомотив”нинг мақсади хусусида

“Жамоамиз билан чемпионлик учун курашмоқдамиз. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда муваффақиятга эришиш ҳамда қимматли очколарни жамғариш ҳисобланади. Яхши биласиз, бу йил чемпионлик пойгасида бир нечта жамоалар рақобатлашмоқда. Булар орасида “Локомотив” ҳам юқори ўринларни кўзлаган ҳолда курашмоқда. Ўтган йили “Пахтакор” билан чемпионликка эришгандик. Буни “Локо” билан такрорлаш ниятидамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика