Latest news

07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  0 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  14 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  9 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1

Дилмурод Шавкатов: “БМБ ўз олдига юқори мақсадларни қўйган” News

Дилмурод Шавкатов: “БМБ ўз олдига юқори мақсадларни қўйган”

Жиззахнинг БМБ клуби ўз таркибини кучайтирмоқда. Хусусан, “Локомотив”нинг яна бир аъзоси Дилмурод Шавкатов ҳам Олий лига дебютанти сафига бориб қўшилди.

Янги жамоаси борасида Шавкатов қандай фикрда? Буни футболчи билан суҳбатимиз жараёнида билиб оламиз.


- БМБ клубига ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Мазкур жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйгани сабабли менга таклиф билан чиқди. Клубнинг барча шароитлари менга маъқул келгани боис, шартнома имзоладим. 

- “Локомотив” сизни таркибда олиб қолиш учун янги шартнома таклиф қилмадими?

- Албатта, “Локомотив” томонидан ҳам янги таклиф бўлди. Аммо шартнома муддатим якунига етгани боис, БМБ таклифи мени кўпроқ маъқул келди. 

- Дебютант жамоага ўтишингиз молиявий томонга боғлиқлиги борми?

- Буни мен молиявий томонлама амалга ошди дея олмайман. Чунки “Локомотив”да ҳам шароитлар яхши эди. БМБ ўз таркибига миллий терма жамоанинг 7 нафар футболчисини қўшиб олгани ва мақсадлари юқори бўлгани туфайли шу қарорга келдим. 

- Ўтган мавсумда “темирйўчилар”даги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. Яхши мавсум ўтказдим дея оламан. Тўпурарлик рўйхатида Акбар Усмоновдан кейинги ўринни эгалладим. Бир сўз билан айтганда, фаолиятимдан кўнглим тўлди. 

- Бу жамоа Олий лига чемпионлиги учун кураша оладими?

- Албатта. Таркиб янада кучайтирилмоқда. Ишонаманки, биз чемпионлик учун кураша оламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика