Latest news

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  1 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

Мураббийлар баҳсида Диего Симеоне Юлиан Нагельсманга ютқазди... News

Мураббийлар баҳсида Диего Симеоне Юлиан Нагельсманга ютқазди...

Қуръадан кейин негадир, футбол жамоатчилиги "Атлетико"ни ЕЧЛ финалига осонгина чиқариб қўйганди.

Бу ерда гап янги форматда ёки Чолонинг эски гвардияси бўлганида катта эҳтимол омадли ўтадиган сетканинг нисбатан осонроқ томонида бўлганида ҳам эмасди. 

Эмишки, Чемпионлар Лигасининг "Атлетико"га қайтарадиган қарзи қолиб кетган, лекин "РБ Лейпциг" билан баҳсдан кейин ана ўша ҳисоб-китоб яна кейинроққа қолдирилди. Натижада – мадридликлар илк бор Роналду жамоасига мағлуб бўлмай, плей-оффни тарк этишди

Бу сўзни айтиш қайсидир маънода аламли, лекин кечаги ўйинни "Атлетико"да мураббий ютқазди. 

"Лейпциг" дастлабки тактик жойлашуви билан кўпчиликни хайрон қолдирди (тахминан 3-1-2-3-1 ҳамда Ольмо ва Забитцернинг фаол ўйини). Бундан кўзланган мақсад, рақиб учун кутилмаган қарор билан, "Атлетико" чизиқларининг ораларида, узилиш бўлиши эҳтимоли кўп бўлган ҳудудларда тўпни қабул қилиш эди. Бундай тактик юриш ва ўйин аввалидаги кучли прессинг "Атлетико"ни бироз шошириб қўйди. Лекин тажрибали мадридликлар муносиб жавоб беришди – марказда унданда зичроқ ўйин ва қанотларда фаол прессинг. 

Тайм ўрталарига келиб, тўпнинг вертикал ҳаракати учун умуман бўш зоналар қолмаганди. Ўйин хавфли вазиятларсиз ўтиб борарди – яъни "Атлетико" режасидагидек. Аммо "Лейпциг" катта куч сарфлаб бўлганди, "Атлетико" эса йўқ. 

Танаффусда Нагельсманн барчасини ўзгартириб юборди. Немислар вертикал ҳужумдан воз кечди ва рақиб ҳимоясини ўзига тортиб, бўш зоналар яратишга тушди.

Бир қанотга керагидан кўп футболчи келиши, ҳимояланаётганларнинг ҳам асосий эътибори шу қанотга қаратилади ва кескин узатма билан тўп бошқа қанотга йўналтирилади. Умуман олганда, тажрибали "Атлетико"ни бундай ҳаракат билан чалғитиб бўлмасди, лекин айнан шу ерда, бўш зоналарсиз, тинч суратда ўтган биринчи бўлимдан кейин, бу иш берди. Гол айнан шундай йўл билан урилди. Жарима майдончаси чап қанотида ўйинчиларнинг тўпланиб қолиши, "Атлетико" ўта зич равишда ҳимояланмоқда ва гўёки ҳужумдагиларни ортга тисарилишга мажбур қилмоқда, лекин шу паллада ўнг қанотга, ёлғиз қолиб кетган Забитцерга тўп етказилди ва у шошилмай, шериклари қаердалигини қараб олиб, тўпни жарима майдонига етказиши мумкин бўлди.  

Бу каби вазиятлар учун Симеоненинг тайёрлаб қўйган тактик режаси бор албатта. Льоренте орқароққа қайтади, ҳужумга янги футболчи тушади (Феликс). Креатив ҳаракатлар ва ўша тактик схемада тўп юриши ошади. 20 дақиқа давомида (ўтказиб юборилган голдан пенальтигача) "Атлетико" тўпни рақибдан олиб қўйди, бутун майдон бўйлаб прессинг уюштирди ва рақибидан кўпроқ майдоннинг учинчи қисмида тўп билан муомала қилди. Чинакам хавфли вазиятларсиз, лекин босим жуда кучли эди. Натижа - пенальти.  

"Атлетико" кучини кўрсатди, кейин ғалати ишлар содир бўлди. Негадир, Симеоне йигитлари футбол ўйнагиси келиб қолди. Бироз ғалати эшитилади, лекин шундай бўлди-да. Чоло эса шогирдларига "Ўй, ўзингиз келинг, аҳмоқлик қилманглар", дейишни ўрнига, уларни қўллаб-қувватлади. Шу ерда Чоло иккинчи хатога йўл қўйди. 

Ҳисобни тенглаштиргач "Атлетико" босимни давом эттирди. "Лейпциг" ҳаммасидан ҳам кўпроқ хуш кўрадиган вазиятга эга бўлди: қарши ҳужумлар остидаги тезкор ўйин. Абатта биз "Ливерпуль" - "Боруссия Дортмунд" ижросидаги чинакам очиқ ўйинни кўрмадик, лекин бу ахир "Атлетико". Бироқ Нагельсманнга шуни ўзи етарли бўлди. 80-дақиқадан "Лейпциг" иккита форвард билан ўйинга ўтди. 89-дақиқа германияликлар тўпни марказда олиб қўйишди ва қарши ҳужумга отланишди. Ҳисобни тенглаштириш, ўйинни қутқариш учун вақт қолмаганди. 

"Атлетико" энг ёмон ўйинини ўтказмади ва бевосита ёмон ўйнагани учун ютқазмади, испанлар шунчаки ўзларининг кучли томонларини унутиб қўйишди ва футбол ўйнаб кўрмоқчи бўлишди. "Лейпциг" буни ўйин аввалидан хоҳлаганди ва охирги дақиқаларда ниятига етди.  

Ўйиндан кейин Симеоне баҳоналарга ўрин йўқлиги ва футболчилар майдонда борини берганини таъкидлади. Вазяитни яна ҳам яхшироқ тушунишинигиз учун Симеоненинг қуйидаги сўзларини келтирамиз: "Ақлбовар қилмас мавсум – ишсиз ўтган 60 кун, кетма-кет 11 учрашув, ишсиз ўтган бир ҳафта, чоракфинал". 

Симеоне бу ерда чиндан баҳона қидирмади, у борини айтди ва унинг сўзларига қулоқ тутсангиз, шогирдларига нима етишмаганини тушунасиз. Қизиб турган, интенсив ўйин кўрсатаётган "матрасчилар" исталган рақибни қийнаб қўя олади. Агар бундай бўлмаса, Мадриднинг ЕЧЛ кубокларини таҳлаб ташлагани билан мақтана олмайдиган қисми ўз кучини йўқотади, интенсивлик йўқ экан, ўтиб бўлмас ҳимояси бор "Атлетико" шунчаки бир тўдага айланади. 

Чиндан четдан қараб, ўйлаб кўрсангиз Диего Симеоне шогирдлари Ла Лигадан кейин таътилга чиқиб, маза қилиб дам ҳам ололмадилар, спорт формасини ушлаб туриб, "РБ Лейпциг" билан тўқнашувга тайёрланиб ҳам улгурмади.

Майдонга янги тушган Жоау Феликс икки-уч ҳужум ва пенальтига кучи етди. Уёғига яқин келажакда жаҳон футболи қироли бўлиши айтилаётган Жоау деярли йўқолиб қолди. 

Агар ритмни йўқотмаганида ҳам "Атлетико" балки "Лейпциг"дан ўта олмасди, лекин ҳеч бўлмаса бундан яхшироқ ўйин кўрсатарди. "Матрасчилар" учун Чемпионлар Лигаси ҳамон армон бўлиб қолмоқда.

Тайёргарлик ва спорт формаси идеал ҳолатда эмаслиги Испаниянинг бошқа грандлари ўйинида ҳам сезилганди. Бироқ "Реал" қўпол хатолари билан ўзи ҳукм ўқиб қўйган бўлса, иккинчи бўлимда анча ўйини пасайган "Барса"га қарши "Наполи"нинг кучи етмади. 

Бундан бир неча ой аввал гапдан-гап чиққанда "Championat.asia"даги "Атлетико"нинг ягона мухлиси Алишер Остонов севимли жамоаси ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиб бўлишини ишонч билан айтганди (унда ҳали Испания Суперкубоги, Ла Лига ва ЕЧЛ тақдири ҳал этилмаганди). Биз кулиб, ҳазиллашаяпсанми, дедик... Лекин у чиндан айтаётганларига ишонарди. 

Аслида футбол шуниси билан ҳам қизиқ. У мухлисларга орзу қилиш имконини беради. Бу сафар мавсумлар оралиғи унча узоқ чўзилмайди, яна бир неча ҳафта ўтиб, янги мавсум бошланади ва ҳар бир мухлис севимли жамоаси барча мусобақаларда чемпион бўлишига яна умид қила бошлайди.  

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика