Latest news

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  2 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  3 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

Дидье Дешам: "Тактика борасида ўйлашга вақт бўлгани йўқ" News

Дидье Дешам: "Тактика борасида ўйлашга вақт бўлгани йўқ"

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам финал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Францияда Европа чемпиони бўлиш учун ажойиб имконият мавжуд. Бу ерда сен неча ёш эканлигини фарқи йўқ, имконият борми, демак бундан унумли фойдаланиб қолиш лозим. Футболчи 18 ёш бўладими, 20 ёшми, совринни қўлга киритиш имконияти борми, унда ҳаракатни ошириши лозим. Франция терма жамоасидаги барча футболчилар финалда ўйнаш бахтига муяссар бўлишганини тушуниб туришибди. Бу катта воқеалик.

Германияга қарши ярим финал баҳсидан сўнг финалга қандай тактика қўллаш ҳақида ўйлашга вақт бўлгани йўқ. Муҳими жамоа тезда тикланиб олиши керак эди. Ишончим комилки, йигитлар финалга тўлиқ тайёргарлик билан ўйнашади. Бу кўпчилик учун фаолиятидаги энг муҳим ўйинларидан бири, балки энг муҳими ҳам бўлиши мумкин. Европа чемпионати финали, Парижда, ўз суюклилари олдида ўйнаш бу катта шараф.

Мени Евро-2000даги футболчи сифатида қўлга киритган муваффақиятим бу ўтмишда қолган. Ҳозир умуман бошқа тарих. Мен энди Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида қатнашаман. Яна жамоанинг бир бўлаги бўлиб турганимдан фахрланаман.

Португалия жуда кучли жамоа. Улар бежизга финалга қадар етиб келишгани йўқ. Франция каби Португалияни ҳам мусобақа стартида жуда кўп танқид қилишди. Якунда эса улар ҳам, биз ҳам финалга қадар етиб келдик. Португалия жуда кучли ва турли хил тактикаларда ўйнай оладиган қийин рақиб. Уларнинг ҳимоя чизиғи жуда ишончли ўйнайди. Португалия рақибга нисбатан кучли прессинг қўлламайди, аммо уларнинг қарши ҳужумлари жуда тезкор ва хавфли.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика