Latest news

21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  0 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  8 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  92 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  14 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3

Дибала "Ювентус"да афсонавий рақамда ўйнайди ФОТО News

Дибала "Ювентус"да афсонавий рақамда ўйнайди ФОТО

"Ювентус" жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала туринликлар учун ажойиб хотираларга бой рақамда ўйнайдиган бўлди.


Пауло Дибала 21-рақамни 10-рақамга алмаштирадиган бўлди.

"Ювентус" клуби афсонавий 10-рақамни Дибалага беришга қарор қилди.

"Ювентус" учун ушбу рақам алоҳида аҳамият касб этади.

Чунки ушбу рақамда Алессандро Дель Пьеро бир неча йиллар муваффақиятли тўп тепган ва бу рақам туринлик мухлислар учун ҳам жуда қадрли саналади.


Дель Пьеродан кейин ушбу рақамда бир муддат Тевес ва Погба ўйнаганди. Эндиликда ушбу рақам Пауло Дибалага тақдим этилди.

Алессандро Дель Пьеро Дибалани 10-рақамни олгани билан табриклади ва унга ушбу рақамда омад тилади.

"Ювентус" афсонаси ўз твиттерида: "Пауло, омад сенга. Бу рақамни масъулиятини ҳис эт ва "Ювентус" мухлисларини доим қувонтир. Ёрқин ўйинларинг билан бизни хурсанд қил", - деб ёзади Алессандро Дель Пьеро.


Пауло Дибала ҳам унга ташаккур билдиришни унутмади. "Мен учун бу рақамда ўйнаш жуда катта фахр. Бунинг учун Алессандро Дель Пьерога ташаккур билдираман. 10-рақам билан рақибларни гол билан сийлаш янада завқли ҳамда чиройли бўлади", - деб ёзади Пауло Дибала.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика