Дибала: "Мен эрта қайтишим керак"
27 sep 2021 01:49
News
Дибала: "Мен эрта қайтишим керак"
"Ювентус"нинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала "Сампдория" билан ўйиндаги жароҳатдан сўнг соғлиги ҳақида фикр билдирди.
"Кекса сеньорлар" ҳужумчиси ўз клубига А Серияда кетма-кет иккинчи ғалабани (3:2) таъминлашда ёрдам берди. Дибала биринчи бўлимда генуяликлар дарвозасини ишғол қилди, лекин кўп ўтмай жароҳат туфайли майдонни кўз ёшлари билан тарк этишга мажбур бўлди.
"Афсуски, майдонни тарк этишга мажбур бўлдим. Аммо жамоадошларимдан хурсандман. Энди тиббий кўрикдан ўтишим керак. Мен эртароқ майдонга қайтиш ҳақида ўйлаяпман", — деди футболчи.
Италия чемпионатида олти учрашувдан сўнг туринликлар 8 очко жамғариб турибди.
Link :
Source : instagram.com/paulodybala
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments