Дибала маошининг кескин тарзда кўтарилишини истаяпти
10 jun 2020 23:18
News
Дибала маошининг кескин тарзда кўтарилишини истаяпти
"Ювентус" футболчиси Пауло Дибала Турин клуби билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, аргентиналик ўйинчи ҳар мавсум учун 15 млн евро иш ҳақи олишни истаяпти.
Ҳозир 26 ёшли форвард 7,3 млн евро ишлаб топади, бу Криштиану Роналду (31 млн), Маттейс де Лигт (8 млн), шунингдек, Гонсало Игуаин ва Миралем Пьяничдан (иккиси ҳам 7,5 млн) кейин клубдаги 5-кўрсаткич ҳисобланади.
Ҳозирча, "кекса синьора" раҳбарияти Дибалага 11-12 млн миқдоридаги йиллик иш ҳақи беришга тайёр, холос.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments