Дибала: "Ҳар доим "Ювентус"да ўйнашни хоҳлаганман"
15 jan 2019 01:53
News
Дибала: "Ҳар доим "Ювентус"да ўйнашни хоҳлаганман"
"Ювентус" форварди Пауло Дибала доим туринликлар сафида ҳаракат қилишни истагани ҳақида фикр билдирди.
"Келажакда мени нима кутаётганини айтиш қийин. Футболчи фақат айни вақтда қаерда ўйнётганини билади. Эртага қаерда бўлиши сир. Шунга қарамасдан, "Ювентус"да ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Ҳар доим бу ерда ўйнашни хоҳлаганман. Ҳозир менда ҳаммаси жойида ва бахтлиман. Француз клубига ўтиш? "Ҳеч қачон" сўзини ишлатиш мумкин эмас. Лекин, айни вақтда ПСЖ келажакдаги режаларимдан ўрин олмаган", — дея Дибаланинг сўзларини Canal+ ҳаволаси орқали келтиради Football Italia нашри.
Аввалроқ, Дибалага ПСЖ, "Реал", мюнхеннинг "Бавария" клуби ва "Манчестер Сити" жамоалари қизиқиш билдиришаётганди. Турин клуби 25 ёшли аргентиналикни 100 миллион евродан камига жамоадан қўйиб юбормаслигини маълум қилган.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Расман: "Металлург" қайта тикланди
Comments