Ди Мария "Ювентус"ни тарк этиш ниятида эмаслигини айтди
23 jan 2023 13:51
News
Ди Мария "Ювентус"ни тарк этиш ниятида эмаслигини айтди
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария жамоадан кетиш ҳақида ўйламаётганини таъкидлади.
"Албатта, ҳозир сафимизга қўшилиш учун қулай фурсат эмас, чунки клуб муаммога дуч келди. Шунга қарамай, "Ювентус" буюклигича қолмоқда, асосийси – кучли бўлиб қолиш ва ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишда давом этиш. Мен ҳар доим оиламни ҳисобга олиб қарор қабул қиламан ва оилам Туринда бахтли. "Ювентус" – Италиядаги энг катта клуб, Европанинг асосий клубларидан бири, биз ҳаммасидан мамнунмиз", – деди Ди Мария.
Ди Мария 2022 йилнинг июлида эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтганди, 34 ёшли аргентиналик футболчининг битими 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Футболчи 2022/23 йилги мавсумда 14 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments