Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Деян Журжевич қайси клубларда фаолият юритган? News

Деян Журжевич қайси клубларда фаолият юритган?

Хабарингиз бор, бугун сербиялик мутахассис Деян Журжевич "Навбаҳор"га бош мураббий этиб тайинланди.

Кўпчилик мухлисларни Журжевичнинг футболчилик ва мураббийлик фаолияти қизиқтирганлиги боис, у ҳақда тўлиқроқ тўхталишга қарор қилдик.        

Деян Журжевич 1967 йилнинг 4 июль куни Югославиянинг Лазаревац шаҳрида дунёга келган. У футболчилик даврида ярим ҳимоячи бўлган. Журжевич футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг “Колубара” (Лазаревац), ОФК (Белград, 1989 – 1993, 1994-1996, 2000-2002 йиллар), “Чукарички” (Чукарица, 1996-1998 йиллар), Грециянинг “Аполлон Смирнис” (Афина, 1993-1994 йиллар), Швециянинг “АИК” (Стокгольм, 1998-2000 йиллар) клублари, шунингдек, Югославия терма жамоаси (1994-1995 йиллар)да тўп тепган.

Футболчилик фаолияти давомида “АИК” клуби таркибида 1999 йили Швеция кубогини қўлга киритган.

Деян Журжевич бутсасини михга илгач, ОФК клубининг ёшлар жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлаб, 2006 йилгача ушбу жамоани бошқарди.

Шундан сўнг, ёш мутахассис 2007-2008 йилларда Сербия U-23 ёшлар жамоасида фаолият юритди.

Сўнгра 2008-2009 йилларда “Чукарички” клубини бошқарди.

Кейин фаолиятини ОФК клубида давом эттириб, мазкур жамоани 2009-2011 йилларда бошқарди ҳамда 2010 йили Сербия чемпионатида 3-ўринни эгаллади.

Сербиялик мутахассис 2011-2012 йилларда Тошкентнинг “Пахтакор” клубида фаолият юритди. “Шерлар”нинг 2011 йилги мавсумда бронза медали ва Ўзбекистон кубоги қўлга киритишларида Деян Журжевичнинг ҳам муносиб улуши бор, албатта.

Сербиялик мутахассис 2012 – 2013 йиллари Сербиянинг “Раднички” (Крагуевац) жамоасини бошқарди.

Деян Журжевич 2014-2015 йилларда ўзи учун қардон бўлган ОФК клубида бош мураббий бўлиб фаолият юритди.

2015 йилнинг ёз фаслида сербиялик мутахассис яна юртимизга қайтиб, миллий терма жамоамизда 2017 йилгача техник директор лавозимида иш олиб борди.

Ўтган йилдан буён Сербиянинг “Земун” (Земун) клубини бошқараётган Деян Журжевич кеча "Навбаҳор"да иш бошлади.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика