Latest news

22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  59 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  6 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  178 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  10 20:17"Тракторсози" — "Истиқлол". Эрон Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  6 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  13 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  2 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  2 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  6 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  23

Девлар ўлди, футбол қутилди News

Девлар ўлди, футбол қутилди

Италия терма жамоасининг муваффақияти билан ёдда қолган йирик мусобақаларда бир жиҳатга доим эътибор қаратганман. “Мовий гвардиячилар” гуруҳ босқичини жуда ўлимтик руҳда ўтказади, ўйлайсизки, уларда чемпионлик учун иштиёқнинг ўзи йўқ.

Аммо жамоа ўйиндан ўйинга кучайиб боради. Гуруҳдан бир амаллаб чиқиб олган бўлса-да, буёғига рақибларнинг кучайиб бориши — Италиянинг ҳам кучига куч қўшади. Хитойдаги Осиё Чемпионатида иштирок этаётган футболчиларимиз мисолида ўша Италияни кўргандек бўлдим.

Кореяга қарши беллашувнинг асосий дақиқаси дуранг билан якунига етганидаёқ терма ҳақида илиқ фикрлар билдирилган мақола ёзиш фикри туғилди. Чунки мен анча вақтдан буён ўзбекистонлик футболчилар кўзида ўт кўрмаётгандим. Жаҳон Чемпионатининг саралаш ўйинларида миллий терма жамоа қанчалик совуққон кўринган бўлса, кечаги футболчилар бунинг тамомила акси бўлди. Улар қаршиларида қандай рақиб турганини гўёки унутиб қўйишди ёки ўз кучларига бўлган ишонч сабаб, Осиёнинг футболи тараққий этган икки мамлакати дарвозасига 4 тадан гол уришди.

Кўрдик, гуруҳ босқичидаги жамоада чемпионлик руҳияти йўқ эди. Аммо чорак финалдан бошлаб Ўзбекистон термаси ёвуз рақибга айландики, биз футболчиларда максимал ҳаракатларни пайқай бошладик. Биласизми нима, гап ўша 4 та гол-у, финал йўлланмасида ҳам эмас. Гап йигитларнинг ва ниҳоят уйғонаётганида, ўз кучига бўлган ишончида. Мен айнан шуни кўришни истардим.

Шунинг учун ҳам Жаҳон Чемпионати йўлланмасидан четда қолиб кетган Жасур Абдураимов жамоасининг ёни бўлдим. Улар ҳақиқий футбол нима эканин кўрсатишди, бир дақиқа бўлсин, тиним билишмади. Бу эса биздаги потенциалдан далолат беради.

Ким нимани истаганди?

Хитойга кетиш олдидан Равшан Ҳайдаров билан кўришдик, матбуот анжуманида. Қалтис саволлар бердим, танловига қўшилмаслигим ҳақида айтдим — чунки мен журналистман, вазифам шу. Ҳайдаровда жамоасига бўлган ишончдан бошқа нарса йўқ эди. Саволларимга табиийки, дадил жавоб қайтара олмади. Агар натижа кўрсата олмаганида, тан олиб айтаман, бундан баттароқ аҳволда ҳам қоларди. Аммо муҳими — биз истаётган саволларга қуруқ сафсата тўқиши эмас, жамоа ўйини билан амалда ўша саволларга жавоб бера олиш. Ҳозир шундай бўляпти.

Бабаян штабида ишлаган мураббийда етарлича босим бўлди. Шунинг учун ҳам у ўзини кўрсатишни истаётганди. Ҳайдаровни Токио—2020 Олимпиадаси-ю, “Насаф” ёки “Пахтакор”нинг Чемпионлар Лигасидаги иштироки умуман қизиқтирмаётганди. У ўз жамоаси манфаатидан келиб чиқиб иш кўрди ва бу нормал ҳолат. Ўзига йиллар давомида ёғилган танқидларга муносиб жавоб бериш учун ҳозир унда имконият бор. Ва биз ҳам бунга қарши эмасмиз. “Ана, мен нима дегандим”, — дея кўкрак кериш эмас мақсад. Мақсад — кўзи ёниб турган, эгнидаги либос залворини ҳис қилаётган ва муваффақиятга эришиш учун ҳеч нарсадан тап тортмайдиган футболчиларни кўриш. Мен сўнгги икки ўйинда мана шундай жамоани кўрдим.

ЎФФ президенти эса умуман бошқа дардда эди ва унинг хаёллари Ҳайдаровникидан буткул фарқ қиларди. Чунки унга фарқи йўқ муваффақият Ҳайдаровники бўладими ёки бошқа кимники, муҳими ЖЧ—2018 чиптаси ҳам саробга айлангач, футболдан безиб кетган одамларга қисман бўлса-да умид қайтариш. Ўша биз керак эмас дея ҳисоблаётган турнирларда-да максимал ўйнашимиз шарт, деб ҳисоблайди у. Кўряпмизки, Япония ва Жанубий Корея таслим этилгач, кўпчилигимизда кайфият кўтарилди, чунки жамоа бизга юрак ҳовулаб ўтириладиган футболни эмас, ҳаммамиз истаган ҳужумкор ўйинни тақдим этди.

Хулоса

Икки йил аввалги турнир бизга муҳимроқ эди. Икки йил кейингиси ҳам шундай бўлади. Биз эса аросатда тўй қилиб турибмиз. Мен нима демоқчиман, агар тўғри ишланганида, икки йил аввал ҳам балки Рио йўлланмасига эга чиқишимиз мумкин эди. Бундай хулосани бизга Бабаян мактаби вакили бўлган Ҳайдаровнинг ўзи кўрсатиб берди. Демак, бизда танлов 200 фоиз нотўғри бўлгани тўла исботланди. Ўша Рио Олимпиадаси-ю, Россия мундиаллари нотўғри танлов касрига қўлдан кетди.

Мақола Италия билан бошланиб, унинг ўзи билан тугаши мумкин, тўғрими? Италияда футбол оёқости бўла бошлагач, катта инқилоб бошланганди. Ўйлашимча, шу вақтгача бўлган икки йил ичида бизнинг футбол ҳам лойқаланишнинг юқорига чўққисига чиққанди. Ҳозир бунга сабаб одамлардан бири “менинг ватанимни ерга уришга нима ҳаққингиз бор”, — дея жар солиб, очко ишлаб юрибди.

Author :
Rating: +159   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика