Дэвид Мойес: "Бу ўйин ҳақиқий синов"
31 mar 2014 22:56
News
Дэвид Мойес: "Бу ўйин ҳақиқий синов"
"Бавария" ўтган мавсумда жуда кучли ўйин намойиш этди ва барча мусобоқаларда тенгсиз бўлди. Бу йилдан эса улар янада кучайишди. Уларни янги мураббий бошқариб бормоқда. "Бавария" жамоасини мамлакат чемпионлигини қўлга киритгани билан табриклайман. Ҳозирда кўплаб одамлар айнан шу жамоанинг ўйинини завқ билан томоша қилишмоқда. Қисқа вақт ичида "Манчестер Юнайтед" билан ҳам ушбу турнирда яхши натижаларни қўлга киритдик ва буни давом эттиришни истаяпмиз. Мен бу турнирда етарли тажрибага эга эмасман. Лекин шундай бўлсада керакли натижаларни қайд эта олдик. "Бавария"га қарши ўйин биз учун ҳақиқий синов бўлади. Бу ўйин олдидан ҳар иккала жамоага катта босим бор. Бу борада тенглик. Биз ҳам, улар ҳам кейинги босқичга ўтишни хоҳлаяпмиз. Биламиз, агарда ўйинимиз ўхшаса ҳар қандай рақибдан кучлироқ ўйнашимиз мумкин. Кўпроқ кучли ва ишончлироқ ўйнашимиз зарур. Ана ўшанда ўз кучимизга бўлган ишонч янада ортади. Мен бу гапларни клубга келганимдан буён айтиб келаман ва яна қайтараман.
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments