Дешам: “Венгрия худди ҳаёт учун курашаётгандек ўйнади”
19 jun 2021 21:25
News
Дешам: “Венгрия худди ҳаёт учун курашаётгандек ўйнади”
Евро-2020 2-туридан ўрин олган Венгрияга қарши ўйиндаги дуранг (1:1)дан кейин Франция термаси устози Дидье Дешам ўз фикрларини айтди.
“Венгрия терма жамоаси худди ҳаёт учун курашаётгандек ўйнади. Барчаси яхши ўйланганди. Бизда эса бир очко. Албатта, бошқа нарсага умид қилгандик.
Умуман олганда мамнунман. Йўқ, натижадан у қадар хурсанд эмасман, аммо бундан қониқдим. Ютқазмадик, уч очкомизга бир балл қўшиб қўйдик. Ушбу натижа биз учун кейинги босқич эшикларини очди деб ўйлайман. Учинчи ўйинга хотиржам тайёрланашимиз мумкин”, дейди Дешам.
Эслатиб ўтамиз, французлар охирги турни 23 июнда Португалияга қарши ўтказади.
Link :
Source : beIN Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments