Дешам: "Погбанинг қайғусига бефарқ бўла олмайман"
01 mar 2024 13:45
News
Дешам: "Погбанинг қайғусига бефарқ бўла олмайман"
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ярим ҳимоячи Поль Погбанинг узоқ муддатли дисквалификацияси ҳақида гапирди.
"Мен Полнинг допинг истеъмол қилиш нияти ёки истаги борлигини бир сония ҳам тасаввур қила олмайман. Терма жамоадаги ютуқлари ва муносабатларимизни инобатга олсак, унинг қайғусига бефарқ бўла олмайман, албатта.
Унинг аҳволи мени қайғуга солади ва мен бутун қалбим билан уни ҳал қилиш мумкинлигига умид қиламан. Ҳеч бўлмаганда мен бунга ишонишни хоҳлайман. Олинган иккита намуна бўйича фактлар мавжуд. Гормоннинг мавжудлиги шубҳага олиб келмайди.
Муаммо бор ва Поль CAS'да ўзини ҳимоя қилиш ва била туриб тақиқланган дори-дармонларни қабул қилмаганига судяларни ишонтириш учун яна бир курашга дуч келмоқда", – деди Дешам.
Эслатиб ўтамиз, Погба допинг учун 4 йилга дисквалификация қилинди. Францияликда тестостерон даражаси жуда юқори эканлиги аниқланди.
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments