Latest news

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  0 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  1 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  10 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  103 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

Дердийок "Пахтакор"да қанча маош олиши маълум бўлди News

Дердийок "Пахтакор"да қанча маош олиши маълум бўлди

Швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердийок "Пахтакор" футболчисига айланди.

Бунгача Туркиянинг "Гўзтепа" клуби шарафини ҳимоя қилган Дердийок "шерлар" сафида қанча маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда Шаҳбоз Беғамов ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

"Пахтакор" ОЧЛда яхши натижа кўрсатиш учун таркибни, айниқса ҳужум чизиғида якуний "нуқта"ни қўядиган юқори даражадаги ҳужумчи излаётганди. Жамоа дастлаб Марио Гомез номзодига қизиққан. Бироқ "Пахтакор" Гомезга таклиф қилган 3 миллион евро германиялик ҳужумчини қониқтирмаган. Кейинчалик жамоа Адебайор вариантини жиддий ўйлади. Лекин Адебайорга "Пахтакор" томонидан таклиф қилинган 2,5 миллионлик йиллик маош маъқул келмади. Натижада "Пахтакор" аввал Арвеладзе қўл остида ўйнаган, Европа футболи ҳавосидан нафас олган ва нисбатан ҳали футбол ўйнайдиган ёшда бўлган Эрен Дердийок номзодига тўхталди. Эрен аввалги "Гўзтепа" жамоасида йилига 2,15 миллион евро маош олган. "Пахтакор" эса Бундеслигада ва "Базель" орқали кўпчиликка таниш ҳужумчини олиб келди. Эрен айни пайтда Абу-Дабида бўлиб турган "Пахтакор" қароргоҳига борган ва жамоа сафига қўшилган.


Норасмий маълумотларга кўра, "Пахтакор" Гомез ва Адебайор билан келиша олмаган маблағни Дердийок билан келишишга эришган. Швейцариялик ҳужумчи 2-2,5 миллион евро атрофида маош олади.

Бир нарсани унутмаслик керакки, Европада ўйнаб турган ҳужумчини бизнинг чемпионатга жалб этувчи энг асосий омил бу пул. Дердийок Осиё футболи ўлчовида топ даражага тортади. Нисбатан номдор, бироқ қариялардан кўра Эренга ўхшаган ҳали формасини йўқотмаган ва маҳорати юқори бўлган футболчини қўлга киритиш "Пахтакор" учун чинакам яхши трансферга айланди" - деб ёзади Беғамов ўз каналида.

Rating: +150   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика