Latest news

19:30Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:1 (матнли трансляция)  26 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  8 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  19 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  5 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9

Депай: "Мен молиявий шароитларни эмас, орзуимни танладим" News

Депай: "Мен молиявий шароитларни эмас, орзуимни танладим"

"SEG Fotball" ҳалқаро спорт агентлиги Мемфис Депай "Манчестер Юнайтед"га ўтгани ҳақидаги янгиликдан сўнг, биринчилардан бўлиб ҳужумчидан интервью олди.

- Трансферга оид миш-мишлар кўпайган сўнгги ҳафтани қандай ўтказдингиз?

- Бу вақт оралиғи жуда нотинч ўтди, чунки мен топ-клублардан бирини танлашим керак эди. Аммо "Манчестер Юнайтед" орзуимдаги ягона клуб, шу сабаб дўстларим ёки яқин инсонларимдан маслаҳат сўраганим йўқ.

Энди эса терма жамоадаги дўстларим ва "Манчестер Юнайтед"да йиғилган кучли футболчилар билан майдонга чиқишга сабрим чидамаяпти. Луи ван Гал каби буюк мутахассис билан ишлаш - бу катта бонус.

- Сиз билан жуда кўп клублар қизиқдими?

- Ҳа, кўп, аммо бир вақтнинг ўзида матбуотда пайдо бўлган миш-мишларга ишонмаслик керак. Мен молиявий шароитларни эмас, орзуимни танладим.

- Сиз ПСВда қолиб, жамоага Чемпионлар лигасида ёрдам бериш ҳақида ўйладингизми?

- ПСВда нафақат футбол сирларини балки инсонийликни ҳам ўргандим. Клубдан барчаси учун миннатдорман, аммо жамоани тарк этиш вақти келганини сездим. "Манчестер Юнайтед" таклифига шунчаки назар ташлаб қўйишнинг иложи йўқ.

ПСВ билан қўлга киритилган чемпионликдан хурсандман. Мухлислар бунга муносиб эди.  Клубга келаси мавсумда энг яхши ниятларимни тилаб қоламан ва ПСВ чемпионликни ҳимоя қилишига умид қиламан.

Депайнинг агенти Кис Плоэгсма ҳам кичик интервью берди:

- Яқин вақт ичида биз тиббий кўрикдан ўтиб, қоғозбозлик билан шуғулланишимиз керак. Мемфис бу бошланиши эканлигини яхши билади ва унинг фаолияти чиройли хотиралар билан тўлиши учун Депай бор кучи билан меҳнат қилиши керак".

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика