Дэнни Дринкуотер "Челси"га қарши ўйнашга тайёр
14 oct 2016 11:17
News
Дэнни Дринкуотер "Челси"га қарши ўйнашга тайёр
"Лестер" ярим ҳимоячиси Дэнни Дринкуотер жароҳатдан кейин тикланди ва АПЛ 8-турида "Челси"га қарши ўйинга тайёр.
Бу ҳақда "Sky Sports" хабар берди. Эслатиб ўтамиз, Дринкуотер жароҳат сабаб Англия терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Мальта (2:0) ва Словения (0:0)га қарши ўйинларини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. "Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери футболчининг тайёргарлиги борасида жуда ҳам эҳтиёткор бўлиш лозимлигини қайд этиб ўтди. Лекин, футболчи катта эҳтимол билан "Челси"га қарши ўйин қайдномасига киритилади.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments