Latest news

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Денис Коростиченко: "ВАР вақтни оляпти? Демак, камчиликлар бор" News

Денис Коростиченко: "ВАР вақтни оляпти? Демак, камчиликлар бор"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" устози Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи ўринда рақибни ғалаба билан табриклайман. Стадионга келган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Ўйин қийин ўтди. Нима учундир ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Буни яхшилаб таҳлил қиламиз. Биринчи бўлимда гол уришимиз учун вазиятлар бўлганди, бироқ фойдалана олмадик. Йигитларга охирги дақиқага қадар курашишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бугун ўтказиб юборган голларимизни кўриб чиқиб, навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз", – дейди Коростиченко. 

- Жамоанинг марказий ҳимоя чизиғида муаммолар учта ўйиндан бери кўзга ташланмоқда. Мудофаа чизиғи вакиллари бугун иккинчи голда "ухлаб" қолишди. Ўтган турда АГМК хатолардан фойдалана олмади, "Бунёдкор" эса фойдаланиб қолди. Ушбу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

- Фикрингиз тўғри. Ҳимояда камчиликларимиз бор. Мудофаада яхши ҳаракат қилмадик. Биринчи ва иккинчи бўлимда сиз айтган хатоларни пайқадим. Ҳозир аниқ хулосани айтиш қийин. Юқорида айтганимдек, таҳлил қилиш лозим. Умуман олганда, жамоам ўзига ўхшамади. 

- Чап қанот ҳимояда Шерзод Файзиев ўйнамоқда. У ҳимояланишда яхши ҳаракат қилиши мумкин, аммо ҳужумга қўшилишда қийналади. Жамоада бу қанотда Дилшод Комилов бор...

- Савол учун рахмат. Ўтган ва бугунги ўйинда Шерзодга ишондик. АГМК билан ўйинга қараганда бошланғич таркибда битта ўзгариш қилдик. Ким тайёр бўлса, ўшани майдонга туширдик. Ҳужумкор футболчиларимиз формага кириб олгач, имконият берамиз.

- "Локомотив" бу йил жон сақлаш учун курашадими?

- Бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ. Юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Бугун ВАР битта вазиятни 10 дақиқа кўрди. Бу борада фикрингиз қандай?

- ВАР ҳақида саволлар кўп туғилмоқда. Ҳакам камроқ хато қилишга ҳаракат қиляпти. Аммо барибир вақт олмоқда. Демак, камчилик бор. Саволни уларга бериш керак.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика