Latest news

00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  4 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  13 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3

Денис Коростиченко: "Қизилқум"га бугун жуда қийин бўлди" News

Денис Коростиченко: "Қизилқум"га бугун жуда қийин бўлди"

Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасида "Қизилқум" майдонидаги ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Ғалаба адолатли бўлди. Биринчи бўлимда ўйин бобида ёмон кўринмадик, иккинчи бўлимда эса бироз сустлашдик. Муҳими ишни ғалаба билан якунладик. Рақибларимизга эса бугун ўйнаш қийин бўлди. Чунки улар деярли тўлиқ ўйин камчилик бўлишди. Шу сабабли уларга бугун оғир бўлди деб ўйлайман. "Қизилқум"га навбатдаги ўйинларда омад тилайман.

- Бугун ҳар икки жамоада қизил карточкали ҳолат бўлди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйиндаги биринчи қизил карточкани кўрмай қолдим. У ерда нима бўлганини билмайман. Қўпол ўйнаган дейишди. Бизнинг четлатиш эса икки марта ҳужумни бузиш сабабли бўлди. Эпизодларни кўриб чиқамиз. 

- Жамоа 6 очкони қўлга киритди ва плей-оффга чиқишни уддалади. Гуруҳдаги сўнгги ўйинга тайёргарлик қандай бўлади? Режалар ўзгарадими?

- Илк навбатда биз 4 кундан кейин бўладиган "Машъал"га қарши баҳс ҳақида ўйлаймиз. Кейин эса Самарқанд сафари бизни кутиб турибди, "Юниред"га қарши ўйнаймиз. Шу сабабли ҳозир эътиборимиз чемпионат ўйинларига қаратилади. Шундан кейин "Динамо"га қарши баҳс бўлади. Ана ўшанда бу учрашув ҳақида ўйлаймиз.

- Бугун "Локомотив" мураббийи Мирко Йеличич ўз туғилган кунини нишонлади. Ушбу мураббий ҳақида нима дея оласиз?

- Барча унинг юқори даражадаги мутахассис эканлигини яхши билади. У уч марта "Локомотив"ни чемпион қилган. Ўшанда "Локомотив" тактик томонлама барчани ютганди. Шу сабабли ўша ғалабаларда Мирконинг хизмати катта бўлган дея оламан. Ва шунингдек, ушбу мавсумдаги ўйинларда ҳам у катта масъулиятни бўйнига олмоқда. У бундай табрикловга лойиқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика