Latest news

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  27 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  12 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

Денис Коростиченко: "Локомотив"ни Суперлигада олиб қоламан деб, ишонч билан айта олмайман" News

Денис Коростиченко: "Локомотив"ни Суперлигада олиб қоламан деб, ишонч билан айта олмайман"

"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.




- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Улар жуда муҳим бўлган уч очкони қўлга киритди. Чунки чемпионлик учун курашмоқда. Мотивация етарли эди. "Пахтакор" таркибидаги юқори савияли футболчилар натижага таъсир кўрсата олишди. Ўйин томонлама ёмон кўринмадик. Вазиятлар яратдик. Бироқ рақиб ўз вазиятларидан фойдаланди. "Локомотив"да акси кузатилди. Ўйиндан сўнг яна таҳлил қиламиз, - деб гапни бошлади Коростиченко.

- Сизнингча Ислом Қобилов жамоанинг асосий футболчисими? Чунки у ўтган йили деярли 50 фоиз голга олиб келган хатоларга йўл қўйган, натижага таъсир қилганди. Бу йил ҳам шундай ҳолат қайд этилмоқда. Буни қандай баҳолайсиз?

- Албатта хатолар бор. Марказий ҳимоя шундай ампулаки, камроқ хато қилишингиз керак. Ислом ҳозир асосий ҳимоячимиз. Машғулотларда кузатамиз. Айни пайтда унинг даражасидаги ўринбосар футболчи йўқ. Натижага таъсир қиладиган хатолари бўлиб турадиган ҳолат. 

- Лекин ҳар бир ўйинда хато қиляпти...

- Футболда ҳаммаси бир-бирига боғлиқ. Хатони битта футболчи қилмайди. Унгача бўлган жараённи ҳам кўриш керак. Кимдир улгурмайди. Хато ҳужумчилардан, ярим ҳимоячилардан бошланиши мумкин. Биринчи голда вазиятни тўлиқ кўра олмадим. Ҳаммасини бафуржа таҳлил қиламиз. 

-  Жероме Этаме бугун ҳам аввалги учрашувларда бўлгани каби юз фоизлик вазиятлардан фойдалана олмаяпти... Бугун шундай 100 фоизлик вазиятдан саккизинчиси бўлди.

- Жером жамоага бу йил келиб қўшилди. "Янгиер"дан олдик уни. Суперлигада биринчи маротаба ўйнамоқда. Салоҳияти бор. Кучли томонлари етарли. Вазиятлардан фойдалана олмаяпти. Африкалик футболчиларнинг кўпчилигида шундай. Айнна охирги нуқтада иккиланишади.

- Юрген Клопп ва "Ливерпуль" ҳақида...

- Клопп эмас "Ливепуль"га 15 йилдан бери мухлисман. Клоппнинг "Ливерпуль"га келганидан хурсанд бўлганман. 

- Қизиғи иккингизни жамоангизда натижалар яхши эмас...

- Мавсум охирида кўрамиз. Кимда қандай натижа бўлишини билиб оламиз. 

- Аниқ жавоб берсангиз. "Локомотив"ни Суперлигада олиб қолишга қанчалик ишонмоқдасиз?

- Катта ишонч билан айта олмайман. Олдинда бизни чемпионлик учун курашаётган ва ОФК кубогида ўйнаган жамоаларга қарши ўйинлар кутяпти. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. 

- Олдингизда аниқ вазифа қўйилганми? 

- "Локомотив"ни Суперлигада олиб қолишимиз керак. 

- Али Абдураҳмоновни бугун захирадан майдонга тушганини кўрдик. Унинг салоҳиятини қандай баҳолайсиз?

- Мавсум бошида Игорь Чикризов, Али Абдураҳмонов бор эди. Улардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Али асосий таркибга ҳали тайёр эмасди. Қайсидир жойда ёмон кўринмади. Ёш футболчида ўтиш даври бўлади. Алига ўринбосарлар таркибида кўпроқ ўйин амалиёти бердик. Голлар ура бошлади, ўйинга қўшди. Бугун ҳақиқатдан ҳам ўзини кўрсатди. У яна ўсади. 

- Жасур Жалолиддинов ҳақида...

- Жасур ҳар бир ўйинда катта хоҳиш билан ўйнайдию Олимпия терма жамоаси сардори. Етакчилик қобилияти бор. Майдонда ҳиссиётлар кўп сарфлайди. Натижада қизил карточка олади. У иқтидорли футболчи. Балки охирги ўйинларда жамоамизга  ёрдам берар.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика