Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Денис Коростиченко: "Ҳар икки таймда ҳам "Пахтакор"дан кучсиз эдик" News

Денис Коростиченко: "Ҳар икки таймда ҳам "Пахтакор"дан кучсиз эдик"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (6:0) меҳмонлар устози Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Илк навбатда "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз вакиллари учун бир қанча эътирозларим бор. Уларни белгиланган тартибда кўриб чиқамиз. Шуниси аниқки, ҳар икки таймда ҳам "Пахтакор"дан кучсиз эдик. 

-"Олимпик" бундан аввалги ўйинларда муносиб қаршилик кўрсатаётганди. Бугун нима учун бундай бўлди? Бунга биринчи бўлимдаёқ учта гол ўтказиб юборилгани сабаб бўлдими?

- Ҳа, дастлабки дақиқаларда яхши ҳаракат қилгандик. Йигитлар жисмоний ва рухий томонлама юкламаларни кўтара олишмаяпти. "Нефтчи" ва "Динамо"га қарши ҳам яхши ўйнагандик, лекин ютқазгандик. 

Бугун эса тўртинчи голдан сўнг йигитлар нималар бўлаётганини тушунмай қолишди.

Бундай мағлубиятдан сўнг тикланиб олиш қийин. Йигитларда тажриба кам.

-Жамоани бир қанча етакчилар тарк этди. Асосан ёшлар билан ишлаш, Суперлига даражасидаги ўйинларга тайёрлаш қай даражада қийинчилик туғдирмоқда?

-Муаммолар бор. Осон эмас. Тажрибасизлик бор. Рақиблар хатони кечириб ўтиришмайди. Йигитлар ўйнашни биладилар, уларга шунчаки бироз тажриба етишмаяпти. 

-Умуман олганда, "Олимпик"даги фаолиятингизни қандай баҳолайсиз?

-Биз ҳаракат қиляпмиз. Бутун бошли мураббийлар штаби ҳаракат қиляпти. Ҳар бир рақибни ўрганиб, таҳлил қилиб чиқяпмиз. Кападзе қуриб кетган ўйин усулини ушлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Йигитларнинг келажаги бор. Суперлигада бир ҳил даражада ўйнаш қийин. 

Айнан шундай паллалар орқали одам кучаяди. Биз ўз ишимизни максимал тарзда бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Қайсидир ўйинларда ғалаба ҳам қозонишимиз мумкин эди. "Сўғдиёна" ёки "Металлург" билан ўйинларда бизга нималардир етишмади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика