Latest news

18:50Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  0 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  10 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  14

Денис Коростиченко: "Футболчиларим ўзларини ўйинга баҳш эта олишди" News

Денис Коростиченко: "Футболчиларим ўзларини ўйинга баҳш эта олишди"

Суперлиганинг 14-тури доирасида "Қизилқум"га қарши баҳсдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Барча мухлисларни, клубдагиларни ғалаба билан табриклайман. Муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик. Ўйин кутилганидек қийин ўтди. Биринчи бўлимни биз тўлиқ назорат қилдик. Тўп учун яхши курашдик, бизда устунлик бор эди. Иккинчи бўлимда эса тажрибали футболчилари бор "Қизилқум" темп қўша олди. Шу сабабли баъзи вақтларда ҳимояланишга ҳам тўғри келди. Йигитларимга раҳмат айтаман. Бугун улар ўзларини ўйинга баҳш эта олишди. Барчаси юқори даражада бўлди. Ҳаракат қилишди, курашишди, сабр қилишди. Ва мана шу сабр уларга ғалаба келтирди. Барчани яна бир бор ғалаба билан табриклайман. Клубдаги барча ишчилар ҳам бу йўлда катта меҳнат қилишди. Бугунги қўллаб-қувватлов учун эса мухлисларга катта раҳмат. Улар доимо бизга далда бўлиб туришди. Барчаси яхши бўлишига ишонаман.

- Жасур Жалолиддиновнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- У биринчи бўлимни яхши ўтказди. Айрим вазиятларда у рақиб тактикасини бузиб ташлади. Шу сабабли иккинчи бўлимда унга қарши зич ўйнашди. Рақиб Жасурга ўз ярим майдонида тўп бермасликка ҳаракат қилди. Шу боисдан биз яна қанотлар билан ўйнашга ҳаракат қилдик ва ҳимояни кучайтирдик. Бундай пайтда Жасур бошқа пайтдагидан кўра унчалик хавфли бўлмайди. Шунда ҳам у кўп бора яхши паслар амалга ошириб берди. Унинг ўйинидан қониқдим. Бироқ у ҳали яна қўшиши керак.

- Мухлисдан келган савол: нега "Локомотив" футболчилари узоқдан жуда кам зарба беришади?

- Менимча ҳозир ҳамма жамоалар ҳам узоқдан зарба бермаяпти. Машғулотларда биз футболчиларга узоқдан зарба бермаслик керак деб айтмаймиз. Машғулотларда бу борада кўп ишлаймиз. Ўйиндан олдинги кўрсатмаларда ҳам имконият бўлса тепиш кераклигини тушунтирамиз. 30 метр бўлса ҳам, 15 метр бўлса ҳам. Зарба берилмаяптими, демак имконият бўлмаяпти. Ҳа, тепса бўлади. Масалан зарба берилса, ҳимоячи тўпга блок қўйса, қарши ҳужум бўлиб кетиши мумкин. Шу сабабли йигитлар ҳам хато қилмасликни исташади. Футболчилар яхши ҳудуда бўлса тепишади, албатта.

- Манучеҳр Сафаров аслида ўнг қанот ҳимоячиси. Нима сабабдан у қанот ярим ҳимоясида ўйнади?

- У жуда фаол футболчи. Билсангиз, у "Истиқлол"да қанотда латераль футболчи сифатида ўйнаган. Бу унинг учун одатий позиция. У орқали биз қанот ҳимоямизни кучайтира олдик. У паслар бериб, тезда ортга ҳам қайтиб олади. Ҳужумда ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Менимча у бу жойда ўйнашга қийналмайди. Ҳозирча у ўзининг оптимал ҳолатида эмас. Биз Иван Нагаевнинг ҳам, Анвар Алижоновнинг ҳам қўшишини истаймиз. Фикримча кўп нарса тактик режага боғлиқ.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика