Latest news

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  6 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  3 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Денис Коростиченко: "Доим ҳам рақибларнинг вазият яратиши учун имкон бермасликнинг иложи йўқ" News

Денис Коростиченко: "Доим ҳам рақибларнинг вазият яратиши учун имкон бермасликнинг иложи йўқ"

Про-лиганинг 12-тури доирасида "Андижон-SGS"га қарши баҳсдан кейинги матбуот анжуманида "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Иккинчи давра энди бошланди, даврадаги илк ўйинимиз. Мухлисларни ҳам табриклайман, қўлидан келганича бизни олдинга чорлаб туришди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимнинг ўзида барчасини ҳал қилишимиз, ҳисобни йириклаштиришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда ҳам яхши вазиятлар яратдик. Ўйин сифати борасида унчалик ҳам кўнглим тўлмади. Янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Йирик ҳисобда ғалабага эришганимиз эса яхши, аммо якунда гол ўтказиб юборганимиз ёмон ҳолат. Нолга ўйнашни истагандик. Умуман олганда ғалабага лойиқ эдик.

- Бу мавсум ўз майдонимиздаги биринчи голни ўтказиб юбордик.

- Билмасдим. Айтганингиздан кейин билдим. Уйдаги биринчи гол. Ҳа, нолга ўйнамоқчи эдик. Ҳимояда ёмон ўйнамаяпмиз. Бироқ шундай бўлиб қолди.

- Биринчи ўйиндагидан кўра "Андижон-SGS" бугун яхшироқ ўйнади, яхши вазиятлар яратди. Бирга-бир вазиятлари кўпроқ бўлди. Ҳимоячилар бугун кўпроқ ўтказиб юборишганини қандай баҳолайсиз?

- Ҳа, биринчи бўлимда бирга-бир вазият бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бир вазиятни эслайман. Ҳимоячиларимиз бўшашди, деб айта олмайман. Рақиблар ҳам вазият яратади, ҳар доим уларнинг вазият яратиши учун имкон бермасликнинг иложи йўқ. Ундан ташқари, рақибнинг таркиби ёшлардан иборат, улар кўп югуришяпти, ҳужумда ўйнашга интилмоқда. Буларнинг барчаси қандай содир бўлганини кўриб чиқамиз. Йигитлар билан гаплашиб оламиз.

- Симе Зузул учун бугунги кун омадсиз бўлди, десак бўладими?

- Бўлади. У шунча вазиятларни ура олмаганлигини ўзим ҳам тушунмаяпман. Биринчи бўлимда ура олмаган вазиятларини оқлаш мумкиндир, аммо дарвоза устунини пойлаган сўнгги вазиятини эса оқлаб бўлмайди. Дарвозабон ётиб бўлганди, шунчаки дарвозани аниқ нишонга олса бўлди эди. Ҳа, бугун унинг куни бўлмади. Шунда ҳам у ҳаракат қилди, гол уришга интилди, урди ҳам. Аммо голлари сонини кўпроқ қилиб олиши мумкин эди. 

- Бугун урилган 6 голнинг учтасини ҳимоячилар урди. Ўйин давомида ҳимоячиларга ҳужумга ҳам кўпроқ эътибор бериш кўрсатмаси берилдими?

- Йўқ, ундай бўлмади. Позицион футболда қанот ҳимоячиларининг ҳужумга қўшилиши ҳам бор. Манучехр Сафаровнинг голи шундай бўлди. Узоқдан югуриб келди ва бўш зонага очилди. Бундай голлар бўлиб туради. Жалолиддин Жумабоевнинг биринчи голи стандартдан кейин юзага келди. Тўп йўқотилган бўлса-да, у охиригача ўйнади ва вазиятни якунлади. Сўнгги гол эса унинг ўзининг ташаббуси бўлди. Олдинга чиқди ва вазиятни кўриб, гол урди. Аммо бундай кўрсатма берилмаганди. 

- Боян Найденовнинг ҳолати қандай?

- Ҳозирча аниқ нимадир деб бўлмайди. У умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмоқда. У тўпиғидан муаммо ҳис қиляпти. Уни навбатдаги ўйинларга тайёрлаяпмиз. Келгуси баҳсни 19-санада "Арал"га қарши ўтказамиз. У ерда сунъий майдонда ўйнаймиз. Бундай жароҳати билан уни майдонга туширмасак керак. У стадионда жароҳатини жиддийлаштириб олиши мумкин. "Хоразм"га қарши ўйинга у тайёр бўлади. У биринчи даврани зўр ўтказди. Жамоадаги энг яхшиларидан бўлди. Сафга қайтса жамоага катта ёрдами тегади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика