Latest news

13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  2 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5

Денис Коростиченко: "Дастлабки 20 дақиқадаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди" News

Денис Коростиченко: "Дастлабки 20 дақиқадаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Юниред" майдонидаги ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.

- Биринчи навбатда жамоадагиларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин бобида нима ҳам дейишим мумкин. Дастлабки 20 дақиқаликдаёқ баҳс тақдирини ҳал қилишимиз керак эди. Кўплаб вазиятлар яратдик ва улардан фойдаланишимиз керак эди. 20-дақиқадан кейин ўйинимизда пасайиш кўринди, йигитлар темпни бироз пасайтиришди, шу сабабли рақибларда бир қанча вазиятлар пайдо бўлишни бошлади ва ишончлироқ ўйин кўрсатишди. Иккинчи бўлимда тўғри кўрсатмалар бериш орқали ишни ғалаба билан якунлай олдик. Захирадан тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди. Иккинчи бўлимда анчагина кучли ўйин кўрсатдик ва адолатли ғалаба қозондик, дея оламан. Шунингдек, яна бир нарсани таъкидлаб ўтишим керак. Сўнгги икки ўйин туғилган кунларга тўғри келмоқда. Ўтган сафарги ғалаба орқали Мирко Йеличичга совға тайёрлагандик. Бу сафарги ғалабани эса клубимиз бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамовга бағишлаймиз. Бу ғалаба улар учун кичкинагина совға бўлади.

- "Юниред" янги ташкил топган жамоа. Ушбу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди.

- Ўз навбатида "Юниред" клуби бош директорига ҳам миннатдорлик билдираман. Ўйиндан кейин у инсон бизни чиройли ўйин билан табриклади. Бу биз учун ҳам ёқимли. Жамоа ёш, энди ташкил топмоқда. Шу сабабли уларга кейинги ўйинларда омад тилайман. "Юниред" ёмон жамоа эмас, футболчилар ҳаракат қилишмоқда, яхши ўйнамоқда. Улар айнан футбол ўйнашни истаётгани ва шунга ҳаракат қилаётгани одамни хурсанд қилади. Бошқа жамоалар ёпилиб олиши, ҳимоявий ўйин кўрсатиши, натижа учун ўйнаши ҳам мумкин. Ушбу жамоа эса паслар, комбинациялар орқали ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Рақибга босим ҳам уюштирмоқда. Бу жамоа менга ёқди.

- "Локомотив" бироз муддатдан кейин ушбу стадионга қайтади ва "Динамо"га қарши ўйнайди. Ушбу стадион сизга маъқул келдими? Навбатдаги ўйингача нималарнидир тўғрилаш керакми?

- 25 май куни стадионда қандайдир тадбир ўтказилишини олдиндан билардик, балки, бу сўнгги қўнғироқ бўлиши ҳам мумкин. Кеча кечқурун бу ерга етиб келганимиз учун нималар бўлганини кўрмадик. Балки майдон ҳолати янада яхшироқ бўлиши мумкин эди. Ўт озгина ўсган, уни бироз ўриш керак эди. Умуман оладиган бўлсам, майдон сифати ўтган йилгидан кўра сезиларли яхшиланган. Ўйинлар ўтказиш учун яхши ҳолатга келган. Балки кейинги ўйин олдидан майдон ўтини ўришса, янада яхшироқ бўларди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика