Демпси юраги туфайли фаолиятини якунлаши мумкин
26 dec 2016 08:11
News
Демпси юраги туфайли фаолиятини якунлаши мумкин
«Сиэттл Саундерс» ярим ҳимоячиси Клинт Дэмпси юраги билан боғлиқ муаммо туфайли фаолиятини якунлаши мумкин, бу ҳақда клуб бош директори Гарт Лагервей маълум қилди.
«Бизнинг трансферларимиз сони Демпсининг соғлигига боғлиқ. У қанча футбол ўйнай олишини, умуман майдонга туша оладими буни билмаймиз.
Клинтнинг сафга қайтишини сабрсизлик билан кутамиз», – дейди Лагервей.
Август ойида 33 ёшли Демпсида аритмия аниқланган эди, шундан сўнг ҳозирча расмий ўйинларда майдонга тушмади.
«Сиэттл Саундерс» якунига етган мавсумда МЛС чемпиони бўлди.
Олдинроқ АҚШ терма жамоаси устози Брюс Арена Демпсини январь ойидаги йиғинга чақирмоқчи эканлиги маълум қилганди.
Link :
Source : espn.co.uk
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments