Latest news

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  18 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Демба Ба: "Мане "Олтин тўп"га Мессидан кўра ҳақлироқ эди" News

Демба Ба: "Мане "Олтин тўп"га Мессидан кўра ҳақлироқ эди"

"Истанбул" ҳужумчиси Демба Ба 2019 йил "Олтин тўп"ни "Ливерпуль" форварди Садио Мане олиши керак эди деб ҳисоблайди.

"Бизни даврда кўпчилик статистика ҳақида гапиради. Ўйлашимча, Мане "Олтин тўп"ни олиш учун индивидуал ва жамоавий тарафлама етарлича кўрсаткичга эга эди.

Айтишим мумкин-ки, агар Мане ва Мессининг 2019 йилдаги статистикасини алмаштириб қўйсангиз ҳам совринни Лео олган бўларди. Ҳатто, камроқ гол билан ҳам.

Маненинг Чемпионлар лигасини ютгани, УЕФА Суперкубоги соҳиби бўлгани, ақлбовар қилмас мавсум ўтказгани ва АПЛда тўпурар бўлгани - фантастика. У бутун мавсум давомида жамоада асосийда ролни бажарди. Аминман, у "Олтин тўп"ни олиши мумкин эди.

Бу ҳақда кўплаб ўйинчилар билан гаплашдим. Улар шундай дейишди: "Ҳа, лекин Месси - энг зўр ўйинчи". Албатта, бу ҳаммага маълум. Ҳатто, Садионинг ўзи олдимга келиб Мессидан зўр эканлигини айтса, унинг юзига тарсаки туширардим ва шундай дердим: "Ўчир, йигитча, ўтир!" Лекин, 2019 йилда менимча Мане яхшироқ мавсум ўтказган эди", - деди Ба.


Эслатиб ўтамиз, Мане "Олтин тўп" учун сўровда тўртинчи ўринни эгаллаганди. Месси эса олтинчи бор бу совринни қўлга киритди.

Олдинроқ эса Мане Африканинг 2019 йилдаги энг яхши футболчи деб тан олинганди.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика