Latest news

22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  7 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  15

Дебора Тюэр "Симоненко масаласи" "Бунёдкор" фойдасига ҳал бўлиши мумкинлигини айтди News

Дебора Тюэр "Симоненко масаласи" "Бунёдкор" фойдасига ҳал бўлиши мумкинлигини айтди

Хабарингиз бор, ФИФА "Бунёдкор" футбол клубини 6 очкодан маҳрум қилиш борасидаги хатни ПФЛга юборганди.

Мазкур қарор бўйича биринчилардан бўлиб ахборот берган эдик. Хатда 2014 йил пойтахтликлар сафида фаолият олиб борган Сергей Симоненкога берилиши керак бўлган сумма ўз вақтида берилмагани қайд этилган бўлиб, бунга жазо сифатида 6 очколи санкция қўллаш лозимлиги айтилганди. 

Шундан сўнг "қалдирғочлар" раҳбари Мурод Алиев сайтимиз билан боғланиб, аслида пул ҳимоячининг ҳисоб рақамига тушганлигини айтиб ўтди. 

Куни кеча "Бунёдкор" вакиллари ФИФА тартиб-интизом қўмитаси раҳбари билан мулоқотда бўлдилар ва футболчига ажратилган сумманинг барчаси унинг "Ипотека" банкда очилган пластик карточкасига тушганини исботлаб беришди. Фақат ундаги пулларни ечиб олиш учун футболчининг ўзи Тошкентга келиши кераклиги, аммо бу ишни чўзиб юргани айтиб ўтилган. Вазият ойдинлашгач, Дебора Тюэр хоним барча ҳужжатлар ФИФАга юборилиши ҳамда 6 очколик санкция бекор қилинишини таъкидлаб ўтган. 

Биргина муаммо шундаки, 2014 йилда ишлаган раҳбариятнинг хатоси туфайли 15 % суммагина ФИФА қайд этган ҳисоб рақамига эмас, балки эски ҳисоб рақамга туширилган. Ундан ташқари ФИФА мазкур ишни кўриб чиққани учун 17 000 миқдордаги ҳисоб рақамини "Бунёдкор" клубига юборган. 

Демак, Симоненконинг ҳисоб рақамига тушган пуллар ҳақиқатдан ҳам банкда турганлиги тўғрисидаги ҳужжат ФИФАга тақдим этилса клуб ОЧЛ йўлланмаси учун курашишда давом этади, агар ПФЛнинг ўзи бу ишга қўл урмаса.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика