Latest news

11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  1 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  3 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  0 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  4 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  6 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  3 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2

Де Хеанинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги ЖЧ вақтида ҳал бўлади News

Де Хеанинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги ЖЧ вақтида ҳал бўлади

Эрик Тен Хаг жамоа дарвозабони Давид Де Хеанинг келажаги борасида гапириб ўтди.

Нидерландиялик мураббийга кўра, Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида юзага келадиган танаффус пайтида испаниялик посбоннинг келажагига ойдинлик киритилади. Де Хеанинг "қизил иблислар" билан амалдаги келишуви ушбу мавсум охирида якун топади. 

Клуб мазкур шартномани яна бир йилга чўзиш имконига эга. Дарвозабон якшанба куни "Вест Хэм"га қарши кечган учрашувда (1:0) муҳим роль ўйнади ва иккинчи таймда учта сейв намойиш этди. Унинг узоқ муддатли келажаги борасида тахминларга қарамай, тен Хаг испанияликнинг таркибда эканлигидан мамнун эканини билдирди:

"Ҳозир биз бўлажак ўйинлар ҳақида ўйлаяпмиз. Олдинда бизни Жаҳон чемпионати ва танаффус кутиб турибди. Ана ўшанда шартнома борасида бир қарорга келамиз.

Мен кўп бор айтганман, Давид ажойиб дарвозабон. У эндигина 31 ёшда, яхши спорт формасида ва янада кучайиши мумкин. Умид қиламанки, де Хеа сафимизда қолади", – деди "Манчестер Юнайтед" устози.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика