Де Хеа икки ойга сафдан чиқди
16 oct 2019 22:04
News
Де Хеа икки ойга сафдан чиқди
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеанинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.
Бу ҳақда "The Sun" хабар бермоқда. Испаниялик посбоннинг оёқ мушакларида жиддий муаммолар борлиги аниқланган. Шу боисдан у 2 ойгача бўлган вақтни майдондан ташқарида ўтказиб юборади.
Агарда посбон белгиланган вақтда майдонга қайтмаса, "Ливерпуль", "Челси", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" каби жамоаларга қарши баҳсларда қатнашмайди.
Ушбу мавсумда Де Хеа 9 ўйинда 8 гол ўтказиб юборди.
Link :
Source : The Sun
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments