Latest news

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  126 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Де Лигт “Ювентус”дан кетади...ми? News

Де Лигт “Ювентус”дан кетади...ми?

“Ювентус” ҳимоячиси Маттейс де Лигт жамоасини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Шубҳасиз, мен  “Юве”да бахтлиман. Эътибор қилсам, сўнгги вақтларда – пандемия боис биз тўп теполмай турган вақтимизда кимдир мен ҳақимда баъзи гап сўзларни тўқиб чиқарибди. Менга бор вужуди билан машғулотларда тер тўкаётган футболчилар билан ишлаш ёқади. Кундан кунга ҳолатим яхшиланиб бораётганига ишончим комил. Шу сабаб “Ювентус”да бахтлиман.

Машғулотлар ҳақида гапирадиган бўлсам, айни пайтда вазият анча юмшаган. Дастлаб биз кичик гуруҳларда машғулот ўказиб, бир биримизга тегиб кетмаслигимиз лозим эди. Сўнгги вақтларда барча биргаликда машғулот ўтказмоқда”, дея Лигтнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tuttosport.

Де Лигт 2019 йилда “Аякс”дан “Ювентус”га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда футболчи А серияда 20 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди. Футболчининг туринликлар билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика