Де Лаурентис COVID-19'га чалинди. У 71 ёшда
10 sep 2020 15:11
News
Де Лаурентис COVID-19'га чалинди. У 71 ёшда
"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис коронавирусга чалинди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Кеча таҳлил натижаларидан сўнг унда коронавирус борлиги аниқланди. "Наполи" хўжайини хавф остида бўлиши мумкин - у 71 ёшда.
Де Лаурентис 2004 йилда клуб президентига айланганди, ўшанда жамоа Серия С1'да иштирок этган. Аурелио қўл остида "Наполи" 2006/07 йилги мавсумданоқ А Серияга йўлланмани қўлга киритган.
Таъкидлаш керакки, ўтган мавсум Италия Кубогини қўлга киритган клуб А Серияда мунтазам тарзда юқори ўринлар учун курашиб келмоқда.
Link :
Source : sscnapoli.it
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments