Де Брюйне жароҳатидан қутилди, у "Реал"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин
09 mar 2020 16:18
News
Де Брюйне жароҳатидан қутилди, у "Реал"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне майдонга чиқишга тайёр.
28 ёшли хавбек жароҳатидан тикланди ва Чемпионлар Лигаси ва Англия Кубоги доирасидаги ўйинларда майдонга тушиши мумкин.
Де Брюйне кеча ўтказилган "Манчестер Юнайтед"га қарши дербини ўтказиб юборди.
Бельгиялик футболчи "Манчестер Сити" таркибида АПЛда жорий мавсум 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 16та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, "Сити" ўзининг кейинги ўйинини 11 мартда "Арсенал"га қарши ўтказади.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments