Latest news

15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  7 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  5 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  46 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  9

Даврон Мирзаев ва Шавкат Муллажонов "Олмалиқ" машғулотларида News

Даврон Мирзаев ва Шавкат Муллажонов "Олмалиқ" машғулотларида

"Олмалиқ" жамоаси бугундан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини давом эттира бошлади.
Жамоа пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида истиқомат қилган ҳолда, "Обод" футбол клубига тегишли сунъий қопламали майдонда машғулотларини ўтказади.

Куннинг иккинчи ярмида жамоа шу стадионда ўз машғулотини ўтказди. Жамоа таркибида бир қатор янги номларни кўриш мумкин. Декабрь ойида ўтган илк йиғинда қатнашган Марат Қудратов, Қадамбой Нурметов, Диёр Усмонхўжаев ва Абдумалик Тошпўлатовлар кўрикдан ўтишда давом этишади. Улар сафига бугун кўрикка Қаҳрамон Маҳамаджонов (Навбаҳор), Сарварбек Жўраев (Гулистон), Дониёр Усмонов каби футболчилар ҳам қўшилишди. Шунингдек, пойтахтда бўлиб турган Даврон Мирзаев (Нефтехимик, Россия) ва жамоанинг собиқ футболчиси Шавкат Муллажонов ҳам машғулотларда қатнашди.

Илк йиғинда иштирок этган Шерзод Ҳакимов ва Иқбол Акрамов янги мавсумни "Олмалиқ" либосида ўтказиши аниқ бўлган бўлса, жамоа легионерлари Мақсатмурод Шомуродов ва Дарко Станоевич кейинги ҳафтадан машғулотларга қўшилади. Гергий Квесиешвили ва Игорь Петкович билан шартнома узайтирилмайдиган бўлди.

Жамоамиз машғулотлари кунига икки маҳалдан олиб борилади. 8 ва 14 январь кунлари назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика