Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Даврон Кабулов: "Мусобақадаги кайфият, муҳит менга жуда ёқди" News

Даврон Кабулов: "Мусобақадаги кайфият, муҳит менга жуда ёқди"

Футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишлаб ўтказилган мусобақада "Санъаткорлар" жамоаси шарафини ҳимоя қилган таниқли бошловчи Даврон Кабуловнинг турнир ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


- Мен бу мусобақага Алишер Узоқовнинг таклифи билан келгандим. Бахонада жуда кўплаб йўқотиб қўйган дўстларим, танишларимни топдим. Бу турнирнинг кайфияти жуда ёқди. Майдонда кескин кураш кечаётган бўлсада, мусобақадаги дўстона хароратни сезиш қийин эмас. Майдондан ташқарида ажойиб ҳазиллар, дўстлар дийдори кишини қувонтиради. Мусобақанинг муҳити ажойиб даражада. Бу ердаги ҳеч бир жамоада ғолиблик биринчи даражали мақсад сифатида қаралмаётганлиги кишини хурсанд қилади. Шунчаки кундузги вақтимизни мароқли, мазмунли ва қизиқарли ўтказиш имкониятига эга бўляпмиз. Бевосита ўйинларга келадиган бўлсак, учрашувлар жуда юқори даражада ўтмоқда дея олмайман. Лекин ҳаваскорлар даражасига муносиб тарзда кечмоқда. Бу каби мусобақаларни ҳар хил касб эгалари ўртасидаги тез-тез ўтказилиб туриши мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки охирги йил давомида футбол билан фаол турзда шуғулланмасдан шуни англадимки, соғлом турмуш тарзи бу шунчаки баланд парвоз гап эмас. Бу нарсани ҳар биримиз ўзимизга сингдиришимиз лозим. Соғлом турмуш тарзини имкон қадар миллат даражасига кўтаришимиз керак. Бу ерда киши ёшини фарқи йўқ, 18 ёшликми, 35 ёшда бўладими бу аҳамиятга эга эмас. Эътиборимизни ичкилик, сигаретларга эмас, соғлом турмуш тарзи, яъни спорт билан мунтазам шуғулланиб туришга қаратмоғимиз даркор. Футбол, енгил атлетика, югуриш ва бошқа спорт турлари билан шуғулланиш фойдали эканлигини барча бирдек билади. Лекин ҳамма ҳам бунга амал қилмайди. Агарда шу кичкина турнир орқали шу ишга қўл урилган бўлса, буни фақат олқишлаш керак. Соғлом фикрлайдиган одам бу ғоядан,  бу ташаббусдан ҳеч қачон воз кечмайди. Сўнгги икки йилда футбол билан фаол шуғулланмаганимнинг сабаби, жиддий жароҳат олгандим. Оёғим сингани боис бироз танаффус қилишга тўғри келди. Энди аста-секин спорт формани тиклаб боряпман. Бу ерда қатнашаётган жамоаларнинг жуда кўпини яхши биламан. Масалан, "Осиё" жамоаси машғулотларини менинг уйимни олдида ўтказишади ва уларнинг қандай кучга эга эканлигидан хабардор эдим. Журналистлар билан ҳам вақтида бирга тўп тепганман ва уларнинг ўйинлари ҳам мен учун янгилик бўлгани йўқ. Фақат журналистларнинг кўрсатаётган натижалари бироз хайрон қолдирди. Чунки мен улардан кўпроқ нарса кутгандим. Олий суд жамоаси мен учун "қора тулпор" вазифасини бажариб беришмоқда. Лекин бу жамоа билан ҳам ўйнаса бўларкан.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика