Latest news

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Даврон Исоқов: "Бизга тажрибасизлик панд берди" News

Даврон Исоқов: "Бизга тажрибасизлик панд берди"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг ғузорликлар ҳужумчиси Даврон Исоқов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида

- Тўғриси, бугун бизга тажрибасизлик панд берди. Жамоамиз нисбатан ёш ва яратилган вазиятларда совуққонлик етишмаяпти. Ўйин томонлама "Бухоро"дан асло қолишганимиз йўқ. Тенгма-тенг ўйнадик, гол уриш учун қулай вазиятларга ҳам эга бўлдик. Аммо бугун икки очко йўқотдик. 

- Ўтказилган икки ўйин хусусида

- Чемпионатнинг дастлабки икки турида "Турон" ва "Бухоро"га қарши ўйнадик. Иккиси ҳам анча кучли ва ўз олдига мақсад қўйган. Лекин жамоамиз мураббийлар штаби мазкур баҳсларга астойдил тайёрлаганди. Афсуски, тажрибасизлик сабаб вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Айниқса, “Бухоро” дарвозасини ишғол қилиш учун етарли имконият бўлди. Омад ҳам етишмади. 

- "Бухоро" ҳақида

- Уларда ҳаммаси яхши. Жамоага тажрибали футболчилар келган. Чемпионатни қай тариқа ўтказишини вақт кўрсатади. 

- "Шўртан"га келиши ва "Нефтчи"га ўтиши амалга ошмагани борасида

- Бу ерга мени бош мураббий Асрор Алиқулов таклиф қилди. 

Қирғизистон клуби билан оғзаки келишиб қўйгандик. Жамоа машғулотларида бир ҳафта давомида иштирок этдим. Лекин бизнинг футбол улардан анча устун экан. Мослашишда ҳам қийинчиликка дуч келдим. Шу томонларини яхшилаб ўйлаб кўрган ҳолда ортга қайтишга қарор қилдим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика