Latest news

19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  0 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2

Даврон Исоқов: “Биринчи бўлимдаёқ учрашув тақдирини ҳал қилгандик” News

Даврон Исоқов: “Биринчи бўлимдаёқ учрашув тақдирини ҳал қилгандик”

ПРО-Лиганинг 2-турида “Андижон” жамоаси Фарғонада “Истиқлол” меҳмони бўлиб, йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувда дубл қайд этган Даврон Исоқов учрашувдан сўнг қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.

-  Чемпионатнинг иккинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. “Истиқлол” ҳам яхши жамоа. Ўтган йили бу клуб ижобий натижалар қайд этганди. Шу боис бугунги учрашувга пухта тайёргарлик кўрилганди. Бошида бироз қийин бўлди. Аммо кейинчалик кетма-кет голлар уриб, ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилдик.Табиийки иккинчи таймни бироз ҳотиржам тарзда ўтказдик. Муҳими сафарда уч очкони қўлга киритиб, мухлисларимиз олдида юзумизни ёруғ қилдик. Насиб қилса келгуси ўйинларда ҳам ғалабалари серияни давом эттириб, ишқибозларимизни хурсанд этишга харакат қиламиз.


- Урган голларимга келадиган бўлсак, аввало бунинг учун жамоадошларимга раҳмат айтган бўлардим. Улар бутун ўйин давомида мени қўллаб-қувватлаб турди. Ўйиндан олдин бир нима деб бўлмайди. Бу – футбол. Унда олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Омадингиз келиб қолса, рақиб сизни тўхтатиши қийин бўлади. Ўйин аввалида мураббийлар ишлаб чиққан тактикага кўра, битта номинал ҳужумчи билан харакат қилдик. Ростини айтсам, менга у қадар қийин бўлмади. Сабаби ярим ҳимоячиларимиз ўз вақтида мени қўллаб-қувватлаб турди.

- Навбатдаги учрашувимиз Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Навбаҳор”га қарши кечади. Ҳозирдан айтиш мумкинки, бўлажак дерби жуда қизиқ ва жангавор тарзда ўтади. Ушбу баҳсда ҳам ғалаба илинжида майдонга чиқамиз – дейди Даврон Исоқов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика