Latest news

14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  1 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  0 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   12 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  4 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  3 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  9 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  8 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  14 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1

Даврон Ҳошимов: "Пахтакор" сафида ўйнаётганимдан хурсандман" News

Даврон Ҳошимов: "Пахтакор" сафида ўйнаётганимдан хурсандман"

Жамоамиз ҳимоячиси Даврон Ҳошимов мавсумни яхши ўтказиб, чемпионликни қўлга киритишга муносиб ҳисса қўшди.
Даврон чемпионлик мавсумига бағишланган саволларга жавоб берди.

- Мавсумга қандай баҳо берган бўлардингиз?
- Ижобий. Чунки биз олий лигада ғолиб чиқдик. Мавсум бошланишидан аввал жамоа билан келишган ҳолда мухлисларни хурсанд қиладиган натижага эришишни истагандик. Якунда бунинг уддасидан чиқдик. Ўйлашимча, намойиш этган ўйинимиз ва эришган натижаларимиз мухлисларимизга маъқул келди. Ҳар бир ўйинда чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик. Чемпион бўлиш ҳеч қачон осон бўлмайди. Бунинг учун йил давомида меҳнат қилиш керак.

- "Пахтакор" мавсумни мағлубиятсиз якунлади. Бунинг асосий сабаби нимада?

- Бунга рақибларни учрашувдан олдин жуда яхши ўрганганимиз ва ўйин давомида турли ўзгаришлар қила олганимиз сабаб бўлди. Масалан, "Локомотив" билан иккинчи даврадаги баҳсга бир ҳафта давомида жиддий тайёрландик. Рақибнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўргандик. Ўзимизни руҳий тарафдан издан чиқаришга уринишларга эътибор қилмаслигимизни мураббийлар таъкидлаб ўтишди. Натижада ҳал қилувчи ўйинда мезбонларни 3:1 ҳисобида доғда қолдирдик. Баъзида мураббийлар учрашув мобайнида зарур ўзгаришларни амалга оширишди. Шунингдек, машғулотларда яхши ишладик. Бу эса ўйинларда бизга қўл келди. Қийин ҳолатлардан чиқиб кетишда жамоавий аҳиллигимиз ёрдам берган ҳолатлар учради.

- Жамоада бу йил характер пайдо бўлди деб ўйлайсизми?
- Ҳа, ўтган йили шу жиҳат бизга етишмай қолганди. Бу мавсумда эса қийин кечаётган беллашувларда ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Тажрибамиз ошди. Ўтган йили тажрибанинг етарлича эмаслиги бизга қимматга тушганди. Ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб, олдинги хатоларга йўл қўймадик.

- Энг қийин учрашув сифатида қайси баҳсни таъкидлаб ўтасиз?
- Биринчи ўринда охирги турда "Бунёдкор" билан ўтган беллашувни. Чемпион бўлиб улгурганимиз учун ўйинга киришиб кетишимиз осон кечмади. Рақиб 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганда руҳимизни туширмадик ва сўнгги дақиқаларда ғалабани тортиб олдик. Ўша куни мен учун мавсумдаги энг қийин ўйин бўлди. Жамоадошларим Намангандаги ўйин ҳақида гапиришганди, бироқ мен у ерда дисквалификация сабабли ўйнамагандим.

- "Пахтакор"дан қайси футболчилар ушбу мавсумда ўсишга эришишди?
- Жамоадошларимдан Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев ва Александр Мерзляковни таъкидлаб ўтган бўлардим. Жамшид ва Игорь тажрибага эга бўлиши билан ўйинчилари кучайиб бормоқда. Саша эса жамоага тўлиқ киришиб кетди.

- Кейинги йилда олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?
- "Пахтакор" билан олий лига, Ўзбекистон Кубоги ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашиш. Чемпионлар лигасида ижобий натижага эришишни барчамиз хоҳлаяпмиз. Мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Яна шуни таъкидлашни истайманки, севимли жамоам сафида ўйнаётганимдан жуда бахтиёрман!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика