Latest news

16:05Германия - Испания учрашувидан сўнг немис жамоаси мураббийи ҳакамлар хонасига бостириб кирди  3 15:42Дунёнинг энг гўзал футболчиси "Ювентус"га ўтди  10 15:35ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз?  2 15:23Австралия терма жамоаси собиқ футболчиси: "У Еврода Португалияга ҳалал берди"  9 15:17Азизбек Амонов "Хорфаккан"ни тарк этмоқда  1 14:55Нега тўп қўлга текканидан сўнг Испания дарвозаси томон пенальти белгиланмади?  17 14:26"Бунёдкор" ФК: "Маҳмуджон Маҳамаджонов ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ"  3 14:12Англия ва Германиялик мухлислар Дюссельдорфда муштлашишди  11 14:00Transfermarkt ва Championat.asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди  4 13:43Франция Португалияни мағлуб этганидан сўнг Мбаппе Роналдунинг оиласи билан суратга тушди  4 13:29Роналдуда антирекорд  9 13:05Уругвайга қарши баҳсда Бразилияда Винисиус ўрнини ким эгаллайди?  0 12:38"Пахтакор" яна икки футболчининг трансферини эълон қилди  12 12:38"Машъал" стадионида ўриндиқлар янгиланмоқда  6 12:34ОКМК жамоаси йиғин ўтказиш учун 24 футболчи билан хорижга жўнаб кетди  7

Даврон Ҳошимов: ”Чемпионликка осонликча эришилгани йўқ” News

Даврон Ҳошимов: ”Чемпионликка осонликча эришилгани йўқ”

Мана бир неча йилдирки, “Пахтакор”да ўнг қанот ҳимоясини ўзиники қилиб олган Даврон Ҳошимов абжирлиги ва якка курашларда ҳеч қачон ўзини олиб қочмаслиги билан ажралиб туради.

Бу йил “шерлар”нинг чемпионлик шохсупасига кўтарилишида 23 ёшли футболчининг ҳам катта ҳиссаси бор. Куни-кеча Даврон билан суҳбатлашиб, ортда қолган мавсум якунларига оид саволларга жавоб олдик.

- Даврон, нима учун матбуотда кам чиқиш қиласиз?
- (Кулиб) Билмасам. Балки журналистларни эътиборидан четда қолармиз. Лекин шу кунгача қайсидир ОАВ ходими келиб, суҳбат қилиш борасида таклиф берса, рад этмаганмиз.

- Ҳа, яхши. Ундай бўлса асосий саволларга ўтасак. Бу йил “Пахтакор” билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритдингиз. Мавсумдан қониқиш хосил қилдингизми? Умуман мавсум қандай ўтди?
- Бу йилги мавсум жамоамиз учун олдингиларига нисбатан қийин бўлди. Гарчи чемпионликка эришган бўлсакда, бу осонликча амалга ошмади. Кўрдингиз чемпионатнинг охирги турига келиб, ҳаммаси аниқ бўлди. Албатта чемпионликка эришганимиздан жуда хурсандмиз. Асосий мақсадимиз ҳам олтин медалларга эга чиқиш эди. Бунинг учун мавсум давомида клубимизнинг барча аъзоси харакат қилди. Ушбу муваффақиятимизни аҳиллик эвазига қўлга киритдик деб ҳисоблайман. 


- Чемпионлик сўнгги турда ҳал бўлди. Айтингчи шахсан сиз олтин медалларга эга чиқишингларга қачон ва қанчалик ишонгандиз?
- Чемпионатнинг 28-турида сафарда “Машъал”га қарши қийин учрашувни ўтказдик. Шу куни мезбонлар 81-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг биз ҳам қўшимча дақиқаларда тўп киритиб, ғалабани расмийлаштирдик. Ўйлайманки мазкур ғалаба футболчиларга руҳий устунликни тақдим этди. Кейинги ўйинимиз ҳам воҳада принципиал рақиб – “Насаф”га қарши эди. “Аждарлар”га қарши баҳс ҳам биз учун 6 очкога тенг эди. Қаршиликларга эса унчалик аҳамият касб этмасди. Чунк улар ютса, ютқазса 3-ўринда қоларди. Лекин улар ҳам “Пахтакор”га қарши баҳсда мухлисларини қувонтириш илинжида майдонга чиқиб келганди.

- “Насаф” билан ўйинда нимани ҳисобига ғалаба қозондинглар?
- Биласизми биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Машғулотдан кейин видео тасвир орқали ҳар бир ўйинчисини нозик ва устун жиҳатларини ўрганиб чиққандик. Айтайлик Артур Геворкян, Шохруҳ Гадоевга қай тариқа ўйин бермаслик борасида мураббийлар кўрсатма берганди. Қолаверса тўпурар ҳужумчиси Илҳом Шомуродовни ҳам ўрганган эдик. Тартибли ўйин намойиш этиб, Қаршидан уч очко билан қайтдик деб ўйлайман. Айнан ушбу воҳада қўлга киритилган кетма-кет ғалабалар бизни чемпионликка бўлган имкониятимизни оширди ва қандайдир ишонч уйғотди.

- Чемпионатнинг сўнгги турида “Андижон” дарвозасига 6та тўп киритдинглар. Бу рақиб жамоанинг шу куни кучсизлигидан далолатми ёки “Пахтакор” пухта тайёргарлик кўргани билан боғлиқми?
- Ўйиндан олдин мураббийлар айтдики: шу кунга қадар ҳаммасини яхши бажарибю келдинглар, чемпионликка эришиш ўз қўлимизда, бунинг учун охирги учрашувда ҳам чемпионларга хос тарзда ўйнанглар, бунга сизларнинг кучингиз етади. “Андижон” ҳам ёмон жамоа эмас. Улар биринчи голга қадар “туриб” берди. Аммо кейинчалик имкониятлардан унумли фойдаланиб, йирик ҳисобда ғалаба қозондик. 


- Бу йилги чемпионатда 28та учрашувда иштирок этдингиз. Бу сиз учун қониқарлими?
- Албатта. 28та ўйин ёмон эмас. Мавсум давомида етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Орада дисквалификация туфайли 3та ўйинни ўтказиб юбордим. Акс холда барча учрашувда иштирок этишим ҳам мумкин эди. Умуман олганда фаолиятимдан нолимайман.

- Ҳимоячи бўлганингиз учунми? Чемпионат ўйинларида жами 6та сариқ ва 1та қизил карточка хам ишлаб олгансиз. Бу ҳақда нима дейсиз?
- Мудофаа чизиғи вакилларига мураббийлар шундай кўрсатма берадики, имкон қадар дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишимиз керак. Шу сабабли баъзида рақибга нисбатан қўполликлар ҳам учраб туради. Буни инкор эта олмайман. Бу биргина менда эмас, адашмасам Егор Кримец ва Аднан Ораховац ҳам бу йил сариқ карточка олиш борасида мендан қолишмади. Ҳимоячи учун буни тўғри қабул қилиш керак.

- Кўпчилик назарида Даврон Ҳошимов жуда қўпол ўйинчи сифатида гавдаланади. Бунга муносабатингиз қандай?
- Ғалаба қозониш мақсадида майдонга тушгач, ҳамма нарсани унутаман. Бироз қизишиб кетаман. Буни тан оламан. Лекин рақибга атайлаб жарохат етказиш мақсадида харакат қилмайман. Ҳаётда эса умуман бошқа инсонман. Мени яқиндан билган инсонлар буни тасдиқлайди. Жуда киришимли инсонман. Улфатчиликни ёқтираман. Дўстларим ёки танишларим бирор жойга таклиф қилса, доим етиб бораман. Тўй ва бошқа маросимларда ҳам хизматда бўлишга уринаман. Бировга ёмонлигим йўқ.  


- Дарвоқе, “Шўртан” билан ўйиндаги қизил карточкангиз тўхталиб ўтсак. Ўша вазиятни қандай изоҳлайсиз?
- Ушбу ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Станислав Андреев пенальтини голга айлантира олмагач, барчамиз асабийлашиб кеттик. Хусусан мен шундан кейин рақиб футболчисига нисбатан тўпсиз жиддий харакат қилиб юбордим. Учрашувдан кейин хато қилганимни тушуниб етдим ва “Шўртан” футболчисидан узур сўрадим.   

- Айрим футболчиларга Ҳошимовга қарши ўйнаш ноқулайлик туғдиради. Рақиб жамоалардан қайси футболчига қарши ўйнаш сиз учун нисбатан қийинроқ?
-  Бу борада “Локомотив”даги катта Жасур Ҳасановни айтган бўлардим. Тезкор харакатлари билан ҳар қандай ҳимоячини чалғитиб қўйиши мумкин. Бу йил “Темирйўлчилар”га қарши ўйиндан олдин кўпроқ Ҳасановга нисбатан жиддий тайёрландим.

- Бу йил “Пахтакор” учун қайси баҳслар мураккаб кечди?
- Водийдаги ўйинларда қийналдик. Айниқса “Навбаҳор”, “Нефтчи” қарши кечган учрашувларда бизга осон бўлмади. Шунингдек ўзимизда “Локомотив”га қарши баҳс ҳам оғир ўтди. Сафардаги “Машъал” ва “Насаф” билан бўлган учрашувларни ҳам таъкидлаган бўлардим.

- “Пахтакор”га жорий мавсум 3та мураббий бошчилик қилди. Аввалига Бабаян, кейинчалик Григорян ва якунда Ҳасанов “дрижёрлик” қилди. Бу футболчиларга таъсир ўтказмадими?
- Йўқ, бу сезилмади. Гарчи мураббийлар алмашинуви юз берган бўлсада, чемпионликни қўлга киритдик. Мавсумни Нўъмон ака Ҳасанов бошчилигида якунладик. Ўз вақтида Ҳасанов ҳам кучли футболчи бўлганини биламиз. Мураббий сифатида ҳам чакки эмас. Асосийси йигитлар билан қандай гаплашишни билади ва ўйинларга тайёрлай олади.  


- Бу йил ҳам терма жамоага бир неча бор чақирилган бўлсангизда, асосан захирада қолиб кетяпсиз. Бу сизга рухий жиҳатдан таъсир ўтказяптими? Ўнг қанот ҳимоясидаги рақобат хусусида фикрингиз?
- Илгари баъзида таклиф олардим. Бу йилдан бошлаб эса мунтазам равишда чақирув бўляпти. Мен ҳам ўз навбатида миллий терма жамоа машғулотларига боргач, ўзимни кўрсатишга уриняпман. Бошланғич таркибда ўйнаш учун харакат қиляпман. Ҳозирча бу насиб қилмаяпти. Аммо умид қиламанки келгусида МТЖда ҳам ўйнашга улгураман. Рақобатга келадиган бўлсак, сўнгги пайтларда ўнг қанот ҳимоясида Ислом Тўхтахўжаев харакат қилмоқда. Бу футболчини жуда ҳурмат қиламан. Тажрибаси катта. Менга нисбатан халқаро майдонда кўп учрашув ўтказган. Назаримда Тўхтахўжаев ўнг қанотга ўтказилганидан кейин ҳам ёмон ўйнамаяпти.   

- Фаолиятингизни хорижда давом эттириш вақти келмадимикин? Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
- Албатта. Бу ҳақда ўйладим. Худога шукур ҳозир хориж клубларидан қизиқиш йўқ эмас. Буни “Пахтакор” раҳбарияти билан кўриб чиқамиз.

- Демак келгуси йил сизни легионер сифатида кўрамиз эканда?
- Йўқ. Менимча 2016 йил ҳам “Пахтакор”да қоламан ва ундан кейинги йил чет эл клубига кетсам керак. Юқорида айтганимдек бу масала раҳбарият билан гаплашиб олгач, кейин маълум бўлади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика