Latest news

16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3

Даврон Файзиев: «Янгиланган «Динамо»дан умидим катта» News

Даврон Файзиев: «Янгиланган «Динамо»дан умидим катта»

«Динамо» - «Шердор» (3:0) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Даврон Файзиев жамоанинг трансферлари, Чимёнда ўтказган йиғини ва янги мавсумга тайёргарлик ишлари борасида клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Даврон ака, давралар оралиғида жамоа таркибида қатор ўзгаришлар қилинди. Айтингчи, трансфер ишларидан қониқдингизми?

- Биласизми, ҳеч бир мураббий янги трансферлардан тўлиқ қониқдим дея олмаса керак. Биз режамизга кўра, 10 нафар янги футболчи билан таркибни кучайтиришни мақсад қилгандик ва имкон даражасида чизиқларимизни кучайтира оладиган, жамоамизга фойдаси тегадиган футболчиларни таклиф этдик. Тўғри, мен кўз остимга олиб қўйган, “Динамо”га таклиф этмоқчи бўлган яна бошқа футболчилар ҳам бор эди, аммо улар билан оғзаки келишувга эришиб, насиб қилса мавсум якунидан кейин ўз таркибимизга жалб этишимиз мумкин. Таркибимизга қўшилган янги футболчиларнинг барчасини деярли таништириб ўтириш шартмас, уларнинг аксари Суперлига клубларида тўп суриб, мухлисларга танилган футболчилардир. Янгиланган “Динамо”дан умидим катта. 10 нафар янги футболчининг келиши таркиб қарийб 40 фоизга янгиланди деганидир. Умид қиламанки, натижамиз ҳам тез орада яхшиланади. Бунинг учун ҳар қандай ўйинда рақибни ҳурмат қилиб, майдонга тушсак ўзимиз кутган натижага эришамиз.

- “Динамо” 10 кун давомида Чимёнда йиғин ўтказди. Тайёргарлик ишлари барчаси режа асосида ўтмоқдами?


- Албатта, белгиланган режа асосида ўтказаяпмиз. 9-20 июль кунлари Чимён тоғли ҳудудида йигитларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш учун ишлар олиб бордик. 23 июлдан эса Самарқанддаги қароргоҳимизда йиғилиб, тиббий кўрикдан ўтдик. Худога шукурки, футболчилар саломатлиги борасида ҳеч қандай муаммо кўзга ташланмади.

- «Шердор»га қарши ўйин борасидаги фикрларингиз?


- Бугун “Шердор” жамоасига қарши дастлабки назорат ўйинини ўтказдик. Бу муҳим эди. Сабаби, Про-Лига 2-давраси якунидан 1 ой ўтиб, жамоа энди тўлақонли тўп билан ишлашни бошлади ва назорат ўйинини ўтказди. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, назорат учрашувида имконқадар барча футболчиларни майдонга туширишга ҳаракат қилдик. Йигитлар кучли иштиёқ билан ўзларини кўрсатишга, берилган кўрсатмаларни бажаришга интилишмоқда. «Шердор» жамоаси ҳам менда жуда яхши таассурот қолдирди. Давралар оралиғида қўшилган янги футболчилардан Отабек Нарзуллаев, Дилмурод Каримов, Санжар Баротовлар бугун майдонга тушишди. Шерзод Жалилов ва Аваз Агалиевлар эса Тошкентдаги йиғинда сафимизда бўлишади. Дарвоқе, фурсатдан фойдаланиб 22 июль куни янги ҳаётга қадам қўйган, нигоҳ тўйини ўтказиб, оила қурган Аваз Агалиевни ўзим ва “Динамо” жамоаси номидан табриклаб қоламан.


- Ўйин ва таркиб борасида сизни кўпроқ нима ташвишга солмоқда?


- Бу масалаларда қайсидир жиҳат мени жуда қийнамоқда дея олмасамда, ўйин давомида қанотларимизни фаоллаштиришимиз керак. Қанотдан қанча кўп тўп етказилса, натижа ҳам шунга яраша бўлади. Шу боис, қанотлардан кўпроқ фойдаланиш устида ишлаймиз. Шунингдек, стандарт вазиятлари борасида ҳам кўпроқ ишлашимиз талаб этилади.

- Янги футболчилар билан ярим йиллик эмас, 1,5 йиллик шартномалар имзоланаётгани эътиборли. Бу уларга ҳам қанақадир иштиёқ берадими?


- Бунинг асосий сабаби жамоа ярим йил ёки бир йил учун тузилмаслиги керак. «Динамо»да қандай натижага эришишимдан қатъий назар, мен бу ерга ярим ёки бир йил ишлаш учун эмас, ушбу жамоада ўз номимни қолдириш, мабодо клубдан кетган тақдиримда ҳам клуб келажагини ўйлаб, "мендан кейин келадиган мураббийга жамоа ўзаги сақлаб қолиниши керак”, маънода қилинган иш. Ман кетмоқчиман демоқчи эмасман, шунчаки май ойида мен клубни шундай ҳолатда қабул қилгандим, буни бошимдан ўтказганим учун вазиятни яхшилаб, келажакни ўйлаб 1,5 йиллик шартномалар имзолаяпмиз. Яна бир сабаби, янги мавсум олдидан бошқатдан янги футболчилар излаб, жамоа асосини яратиш учун сарсон бўлмаслик учун ҳам. Жамоанинг ҳозирги қўйган мақсади учун ҳам футболчилар билан узоқроқ муддатли шартномалар зарур. Айтмоқчиманки, бугун боғда экилган дарахтлар эртага мева бериши лозим.

- Жамоанинг Тошкендаги йиғини ҳақида маълумот берсангиз...


- 25 июль кунидан Тошкентда тўпланамиз. У ерда 3 та назорат ўйини – “Шўртан”, “Локомотив-БФК” ва “Нурафшон” клубларига қарши баҳслар белгиланган. 30 июль куни ПФЛ тест-синовларини топширамиз. Шу билан 5 август кунги “Норин”га қарши дастлабки баҳсга йўл оламиз.

- Рақобатчи клублар селекция ишларини ҳам кузатиб бораяпсизми?


- Рақиблар ҳам ўзимиз сингари катта тайёргарлик кўришмоқда. Айтайлик, “Норин” жамоаси биз сингари Чимёнда тайёргарлик кўрди. Бу жамоа менда яхши таассурот қолдирди. Умуман олганда, “А” гуруҳидаги 8 рақиб жамоанинг барчаси катта тайёргарлик кўрмоқда. “Андижон”, “Сурхон”, “Истиқлол”, “Норин” таркибларини кучайтиришди, “Машъал”, “Хоразм” жамоалари ҳам жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Мавсумнинг қолган қисмида ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. “Динамо” ҳам мақсад сари охиригача курашишда давом этади.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика