Даврон Файзиев: “Уч кун ичида иккита жиддий рақиб билан ўйнаш осонмас”
22 nov 2016 18:13
News
Даврон Файзиев: “Уч кун ичида иккита жиддий рақиб билан ўйнаш осонмас”
Олий лига ўттизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Сўғдиёна” жамоалари баҳсидан (3:1) сўнг, биринчи бўлиб меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
—Мезбонларни ғалаба билан табриклайман, — дея сўз бошлади Даврон Орипович. — “Қизилқум” юқори савиядаги ижрочиларга эга жамоалардан саналади. Шунга қарамай, биз Навоийдан ҳеч бўлмаса бир очко олиб кетиш илинжида келгандик. Афсуски, уч кун ичида кетма-кет икки жиддий рақибга қарши ўйнаш осон эмас. “Насаф” билан ўйинда учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг, йигитларимизнинг ўзларига келиши қийин бўлди.
Ҳимоядаги палапартишликдан рақиб ҳужумчилари унумли фойдаланишди. Умуман олганда, йигитларимиз майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Гарчи, уларнинг хатти-ҳаракатидан кўнглим тўлган бўлса-да, якуний ҳисоб барибир дилимизни хира қилди.
Нима деймиз, ҳаёт давом этади. Бу — футбол! Жиззахда истеъдодли ёшлар улғайишмоқда. Уларнинг келажаги учун ҳам ишлашимиз керак. Энди жамоамиз таътилга чиқади. Декабрнинг иккинчи ярмидан янги мавсум тайёргарлигини бошлаймиз.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments