Latest news

01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  6 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  11 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  28 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна"нинг янги мавсум учун таркиби 60 фоизга аниқ" News

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна"нинг янги мавсум учун таркиби 60 фоизга аниқ"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Даврон Файзиев "Бухоро"га қарши ўтган баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Иккинчи йиғиндаги охирги назорат учрашувини ўтказдик. Биринчи бўлимдан кўнглим тўлди. Иккинчи бўлимда асосан ёшлар майдонга тушишди. Элёр Орифов, Иззатилла Абдуллаев ва Суннатилла Мамадалиев каби футболчилар "Бухоро" билан баҳсда иштирок эта олишмади. Улар тиббий кўрикдан қайтадан ўтишлари керак.

Ёшлар баҳс охирида бироз тажрибасизлик қилишди ва гол ўтказиб юбордик.

Учинчи йиғинимиз Тошкентда 24 февраль куни бошланади. 8 мартгача шу ерда бўламиз. Сабаби олий лиганинг дастлабки 2та ўйинимизни ҳам Тошкентда Ўзбекистон чемпиони ва вице-чемпионига қарши ўйнаймиз.

"Бунёдкор" ва "Локомотив" ОЧЛ доирасида ўйин ўтказишади. Уларнинг ўйинларини кузатамиз ва таҳлил қиламиз. Халқаро мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган иккала жамоамизни ҳам қўллаб қувватлаймиз. Уларда бизга нисбатан ўйин амалиёти кўпроқ бўлиши турган гап. Биз ҳам қараб турмаймиз ва муносиб тайёргарлик кўришга уринамиз.

"Машъал" билан ўйин бекор қилинди. Сабаби биз улар билан табиий майдонда ўйнамоқчи эдик. Об-ҳаво ноқулай келгани учун баҳсни бекор қилишга мажбур бўлдик. Учинчи йиғинда биринчи лиганинг "Цементчи" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз аниқ.

Таркибимиз 60 фоизга аниқ бўлди дейишим мумкин. Бугун биринчи бўлимда тушганлар жамоада қолишлари аниқ, иккинчи таймда ўйнаганларнинг тақдири эса ҳозирча номаълум. Уларнинг учинчи йиғиндаги ҳаракатларига қараб шартнома таклиф қиламиз ёки хайрлашамиз, - дейди Даврон Файзиев. 


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика