Latest news

09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  1 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  3 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5

Даврон Файзиев: “Шошилмаслик керак” News

Даврон Файзиев: “Шошилмаслик керак”

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал “Динамо” – “Қизилқум” (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасида фикрларини билдирди.

“Бугун гувоҳи бўлганингиздек майдонда деярли тенгкураш кечган бўлсада, ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Айниқса, тезкор голлар барча режаларимизни бузди. Бу эса футболчиларга ўз таъсирини кўрсатди. Рақиб жамоа сўнгги турда Тошкент ва Қўқонда муваффақиятли тўп сурганди. “Қизилқум” айни кўтарилиш жараёнида. Бундай пайтда жамоа ҳар қандай рақибни янчиши мумкин. Уларнинг таркиби маҳорат ва тажриба бобида биздан устун эканлигини кўриниб қолди.

Шунга қарамай, афсуски бу сафар ҳам яратилган вазиятлардан фойдаланиш бобида анча оқсадик. Рақиблар эса ҳар қандай хатомиздан жуда унумли фойдаланишмоқда.

Иккинчи даврада таркибимизни кучайтиришни режалаштирганман. Сабаби, мақсадимиз учун таркибда ўзгаришлар қилиниши шарт.

“Динамо”да ҳали имконият бор. Агар имконият йўқ, мен буни уддалай олмайман деб ўйлаганимда Самарқандга келиб “Динамо”да иш бошламасдим. Хулоса қилишга шошилмаслик керак. Жўжани кузда санаймиз” – дейди “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика