Latest news

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  41 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

Даврон Файзиев: "Машъал" доим ноқулай рақиб бўлиб келган" News

Даврон Файзиев: "Машъал" доим ноқулай рақиб бўлиб келган"

"Сўғдиёна" - "Машъал" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Даврон Файзиев қатнашди.
"Машъал" жамоаси доим биз учун ноқулай рақиб бўлиб келган. Андижондаги кутилмаган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин мухлисларимиз олдида ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Улар олдидаги айбимизни ювишга уриндик. Шогирдларим барча кўрсатмаларимни тўғри бажаришди. Олдинда ҳали жуда кўп қийин ўйинлар бор, барчасига тайёр туришимиз керак.

Ўтган ўйинларда 3та қизил карточка олган Акмал Холмуродов ҳақида нима дейман? Акмал мен учун жамоанинг энг муҳим ўйинчиларидан бири. Футболда қизишиб кетиш ва карточкалар бўлиб туради.

"Машъал"да кучли футболчилар кўп, масалан Зоҳир Қўзибоев каби ҳужумчини ўз жамоамда кўришни истардим. Ҳозирча молиявий муаммолар борлигини баҳона қилмоқчи эмасман, вазият шундай. Йигитлар майдонга тушиб ғалаба учун курашишда давом этишади", - дейди Даврон Файзиев.
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика