Latest news

09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  3 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  6 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7

Даврон Файзиев: “Мағлубиятга учрайдиган ўйин эмас эди” News

Даврон Файзиев: “Мағлубиятга учрайдиган ўйин эмас эди”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун муваффақиятсиз якун топган Саудия Арабистонига қарши учрашувдан сўнг ЎФА матбуот ва медиа департаменти бошлиғи Даврон Файзиев ҳам муносабатини билдириб ўтди.

- Таблода акс этиб турган 2-3 ҳисоби бугунги терма жамоамиз намойиш этган ўйинга мос бўлдими? Умуман натижани адолатли десак бўладими?
- Натижа баҳсга у қадар мос бўлмади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бутун устунлик билан ҳаракат қилди. Вазиятлар ҳам кўп бўлди. Ҳакамнинг ҳам айрим қарорлари тушунарсиз бўлди. Бутун учрашув давомида катта устунлик қилган жамоа, оҳирги дақиқаларда рикошетдан гол ўтказиб юборса руҳий тушкунликка тушиб қолади. Голдан сўнг концентрация йўқотилди. Ҳаммаси рақибнинг иккинчи голидан сўнг ўзгариб кетди. 85-дақиқагача Ўзбекистон саудияликларга асло имконият қолдирмади. Иккинчи бўлимда улар деярли хавфли вазият юзага келтирмади. Биргина зарбасини айтмаганда, ўшанда ҳам Элдор Суюнов қутқарди.

- Вадим Абрамов ҳар қандай рақибга услубини ўзгартирмайди. Балки, бугун сўнгги дақиқаларда бироз эҳтиёткорликни ўйлаш керакмиди..
- Тўғри. 86-дақиқагача ҳаммаси яхши йўлга қўйилаётган эди. Агар, рикошет бўлмаганида ҳимояга ётиб тўғри қилган бўлар эдик дейишимиз мумкин. Мағлубиятга учрайдиган ўйин эмасди. Энг камида дурангга лойиқ бўлиб тургандик.



- Энди Саудияни сафарда мағлуб этишимиз керак бўлади...
- Тўртта ўйин қолди. Биласиз биз доим ҳам осон чиқмаймиз гуруҳдан, ўзимизни қийнаб, қийналиб учинчи босқичга чиқамиз.

- Бизни ғалабадан 10 дақиқа ажратиб турганди. Бешинчи ҳимоячини тушириб тактикани ўзгартириш пайти эмасмиди? Яни Одил Аҳмедовни олдинга чиқариб...Тўғри, сиз мураббийнинг ишига аралаша олмайсиз, шундай бўлсада ўзингизни муносабатингизни билдирсангиз.
- Менимча ҳимояга ётиб олиш хато қарор ҳисобланарди. Мудофаага қайтиб ютқазгандан кўра ҳужумкор ўйин намойиш этганимиз мухлисларга ҳам манзур келарди.

- Рақиб махорат ва тажриба эвазига ғалаба қозондими?
- Класс бўйича ютқаздик деб ўйламайман. Бизнинг футболчилар анчагина махорат бобида устун кўринди. Рақиб кучли ирода ҳисобига ғалабани тантана қилди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика