Latest news

13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  2 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  2 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  6 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  45 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1

Даврон Файзиев: "Мағлубиятга мураббий жавоб беради" News

Даврон Файзиев: "Мағлубиятга мураббий жавоб беради"

“Сўғдиёна”-“Шўртан” (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.

– Мен биринчи навбатда бугун стадионни тўлдириб ўтирган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Жамоамиз бугун кўрсатган ўйини учун узр сўрайман. Агар ўтган турдаги “Қизилқум” жамоаси билан бугунги ўйинни солиштирадиган бўлсак ер билан осмонча фарқа бор. Мен қўрққан нарса бугун содир бўлди. “Қизилқум” жамоаси устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин йигитларда ортиқча ишонч пайда бўлди ва мен буни рақибга нисбатан ҳурматсизлик деб биламан. “Шўртан” жамоаси бугун бизни маҳорат бобида енгди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, сўнгги сонияларгача кураш олиб бордик ва ортга қайтиш бўлмади. Биринчи бўлимда шогирдлари кўрсатмаларимни тўғри бажариб боришди. Иккинчи бўлимда эса, бунинг акси. Иккита стандарт вазият ва иккита гол. Бугунги ўйин қайси ҳатоларимиз устида иш олиб боришимизни кўрсатиб берди. Мағлубиятга мураббий жавоб беради. Балки ўйиндаги ўзгартиришларда ҳато қилгандирман. Футболда бир қоида бор: Ютган таркибга камдан кам ҳолатларда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

– Бундан кейинги ҳар бир ўйинда биз оҳирги ўйиндек майдонга тушамиз ва оҳиригача кураш олиб борамаиз. Ўйлайманки қилаётган меҳнатларимиз албатта ўз самарасини беради.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика