Latest news

17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  0 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 1:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  17 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  21 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0

Даврон Файзиев мағлубиятда барча айбни ўз бўйнига олди ва самарқандлик мухлисларга мурожаат қилди News

Даврон Файзиев мағлубиятда барча айбни ўз бўйнига олди ва самарқандлик мухлисларга мурожаат қилди

"Бунёдкор" - "Динамо" (4:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

"Иккинчи даврани мағлубият билан бошлаш доим ёқимсиз. Ҳар бир мураббий ғалаба қозонишни истайди.

Таркиб танлашда хатога йўл қўйдим. Бугунги мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан. Шогирдларимга ишонаман. Бугунги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Кўп вазиятлар яратилди ва кўп голлар урилди. Ўтказилган голларда дарвозабонимиз эмас ҳимоя ва ярим ҳимоячиларимизнинг айби кўпроқ.

Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Учрашувдан олдин футболчиларга биринчи даврани унутишларини сўрагандим.

Ёзги барча трансферларни амалга ошириб бўлдик. Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновни "Пахтакор"дан тўлиқ сотиб олдик. Бунинг ўрнига легионер футболчи олиб келишим мумкин эди, аммо раҳбариятга айнан шу икки футболчи кераклигини айтдим.

Баҳодир Насимов самарқандлик бўлгани учун йил охиригача ижарага олдик.

Тўғри бугун ҳакам хатога йўл қўйди. Аммо самарқандлик жонкуяр мухлисларга стадионда ҳакамни хақорат қилиш ярашмайди. Шу боис кейинги сафар бундай қилмасликларини илтимос қилиб қолардим", - дейди Даврон Файзиев.


Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика